Ханчжоу шаҳрида XIX ёзги Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистон делегацияси 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медаль қўлга киритиб, 45 мамлакат орасида 5-ўринни эгаллади. Ушбу медаллар орасида бокс бўйича 92 килограммдан ортиқ вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Баҳодир Жалоловнинг олтин медали ҳам бор.

– Ҳар бир спортчи халқаро майдонларда ўз Ватани байроғини баланд кўтаришни орзу қилади, – дейди бокс бўйича амалдаги қитъа ва жаҳон, Олимпия ҳамда Осиё ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов. – Мусобақада ғалаба қозониб, байроғимиз кўтарилганда қалбимиз чексиз ғурур ва ифтихорга тўлади. Мен ўз олдимга қўйган мақсадларимни амалга оширмоқдаман. Спорт билан шуғулланган чоғимда Олимпия ва Осиё ўйинлари, қитъа ҳамда жаҳон чемпиони бўлишни орзу қилардим. Бугун эса бу орзуларим ушалди. Она Ватанимиз байроғини барча йирик мусобақаларда кўкка кўтардим. Эндиги мақсадим профессионал боксда жаҳон чемпиони бўлиш ва Париж Олимпиадасида ғолиб бўлиб, тарихга киришдир. Бу мақсадларим амалга ошишида барча имкониятлар муҳайё ва мен улардан албатта, унумли фойдаланаман.

Мамлакатимизда аҳоли ўртасида спорт ва жисмоний тарбияни янада оммалаштириш, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар самарасида бугун бир қатор алпқомат, билагида тоғдек кучи бор, руҳан ва маънан тетик, ҳар томонлама мукаммал спортчилар камол топмоқда.

Улардан бири бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳаваскор ва профессионал рингларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган Баҳодир Жалоловдир.

Баҳодир Жалолов 1994 йилнинг 8 июль куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. Оиладаги соғлом турмуш тарзи, отасининг спортга бўлган қизиқиши сабаб дастлаб, футбол билан профессионал тарзда шуғулланди. Сўнгра отаси 13 ёшли ўғлини Чирчиқ олимпия захиралари коллежига олиб борди ва у ерда мураббийлари Рустам Саидов ва Тўлқин Қиличевдан бокс сирларини ўрганди.

– Отам ёшлигида катта курашчи бўлган. Қаерда кураш бўлса, даврага чиққан. Лекин у пайтлар спорт билан шуғулланишга бугунгидай шароит бўлмаган, шу боис отамнинг дунё спорт майдонларига чиқиш орзуси ушалмай қолиб кетган, – дейди Баҳодир. – Мен спортчи бўлиб етишишимга ундаган фақатгина бир мақсад – отамнинг орзусини амалга ошириш эди. Бироқ мусобақаларда рингга кўтарилганимда ушбу мақсад билан биргаликда юртимиз шарафини ҳимоя қилиш ва байроғимизни янада юксалтириш каби ҳиссиётлар қалбимни эгаллади.

Тажрибали мураббийлардан чарм қўлқоп сир-асрорларини ўрганган Баҳодир 2009 йили Жиззахда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Гарчи у олтин медални қўлга киритмаган бўлса-да, тушкунликка тушмади, машғулотларга зўр берди.

Ёшлар ўртасидаги мусобақаларда тобланган боксчимиз 2013 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлди ва қаторасига уч йил мамлакат биринчилигида унга муносиб рақиб топилмади.

2013-2014 йилларда у Германия, Болгария, Беларусь, Озарбайжон сингари давлатларда ўтган бир қатор халқаро турнирларда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

2015 йили Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида вазни 91 килограммдан оғир бўлган боксчилар баҳсида бронза медални қўлга киритди. 2016 йили Хитойда ўтказилган Олимпиадага йўлланма берувчи нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, Бразилияда ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мазкур мусобақада 22 ёшли боксчимиз чорак финалига қадар етиб борди. 2017 йил Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди ва бир қатор халқаро турнирларда иштирок этди.

Истеъдодли боксчимиз учун 2019 йилги спорт мавсуми ҳам омадли келди. У дастлаб, Таиланднинг Бангкок шаҳрида апрель ойида ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Сўнгра сентябрь ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида бир қатор халқаро турнирларда иштирок этди. Ўша йили Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида 6-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 91 килограммдан ортиқ вазн тоифасида иштирок этган Баҳодир Жалолов барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпиони бўлди. Чемпионатнинг энг яхши боксчиси деб топилди.

Баҳодир 2021-2023 йилларда бир неча халқаро турнирларда ғолиб бўлди. Жумладан, 2021 йили Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган Осиё чемпионати, Японияда ўтган Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди. Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳри мезбонлик қилган жаҳон биринчилигида барча рақибларидан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Чин ўлкасида ўтган Осиё ўйинларида амалдаги жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Камшибек Конкабаевни енгиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистоннинг бокс бўйича халқаро даражадаги ютуғи кундан-кунга ортиб бормоқда. Мазкур спорт турини янада кенг оммалаштириш ва “устоз-шогирд” анъанаси орқали ёш боксчиларни етиштириш мақсадида профессионал боксчиларнинг мактаблари, хусусан, Президент қарори билан Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилди.

Унинг бу улкан ғалабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан муносиб баҳоланмоқда. Давлатимиз раҳбари енгилмас спортчимизни 2019 йили “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, 2021 йили “Фидокорона хизматлари учун” ордени ва 2023 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирлади.

Ҳа, бугун Баҳодир Жалолов эришаётган улкан ютуқларга ҳавас қилса арзийди. Бир спортчи учун орзу бўлган улкан зафарлар унда бор. Унинг бу ғалабалари мамлакатимизда спортга қаратилган улкан эътибор ва ушбу соҳада олиб борилаётган тўғри сиёсат самарасидир.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёни лол қолдирган ўзбек баҳодири