Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 21-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда барчанинг эътибори мусобақа ғолиблигига даъвогар “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Насаф” ва “Нефтчи” жамоаларига қаратилди.

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби сафарда “Бухоро” меҳмони бўлди. Мазкур ўйин жамоаларнинг 60-учрашуви бўлиб, унда меҳмонлар 0:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда “Навбаҳор”га ғалаба келтирган голларга Жамшид Искандеров, Асадбек Собиржонов ва Темурхўжа Абдухолиқов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Навбаҳор” 40 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. 14 очкоси бор бухороликлар 13-поғонани банд этди.

Турнир пешқадами бўлган “Пахтакор” ҳам сафарда ўйин ўтказди. Тошкент жамоаси “Андижон”га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндаги ягона гол Рубин Хебай томонидан киритилди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Андижон” 31 очко билан 6-ўринга чиқиб олди. Август ойидан бери ғалаба қозона олмаётган “Пахтакор” эса ҳамон 43 очко билан Суперлига жадвалида карвонбоши бўлиб турибди.

21-турнинг марказий учрашуви “Насаф” — “Нефтчи” жамоалари ўртаси бўлиб ўтди. Ўйинда Жамбули Жигаури ва Андрес Чавез рақиб дарвозасини ишғол қилди ва “Насаф”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига сабабчи бўлди.

Қайд этилган бу натижадан сўнг, “Насаф” очколар сонини 39 тага етказди ва асосий таъқибчиси “Нефтчи”дан икки очкога ўзиб кетди. Бироқ фарғоналиклар ҳисобида битта ўйин камлиги боис, медаллар учун курашдан чиқмади.

Ўзбекистон Суперлигасида “ОКМК” — “Сўғдиёна” баҳсида мухлислар жами бешта гол гувоҳи бўлди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. “ОКМК” мазкур ғалабадан сўнг 33 очко жамғарган ҳолда 5-ўриндаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. “Сўғдиёна” эса 23 очко билан 10-поғонадан жой эгаллаган.

Тошкентда ўтказилган “Бунёдкор” — “Қизилқум” баҳси 2:2 ҳисобида якунланди. Тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобида тугади. Иккинчи бўлимда Ислом Кенжабоев 50-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада Авазбек Ўлмасалиев мувозанатни тиклади. 75-дақиқада меҳмонлар вакили Муҳаммадали Ғиёсов жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ мезбонлар ҳужумга зўр бериб, 82-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ушбу голга Умидбек Султонов муаллифлик қилди.

Ҳозирда “Бунёдкор” ҳисобида 27 очко мавжуд бўлиб, 8-ўриндан жой олмоқда. “Қизилқум” эса 18 очко жамғарган ҳолда 12 ўринни эгаллаган.

Мазкур турнинг “Турон” – “Металлург” баҳсида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Майдон эгаларининг голига Ҳумоюн Муртазоев муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг голи Шаҳзод Убайдуллаев номига қайд этилди.

Шу тариқа, “Турон” 13 очко билан сўнгги 14-ўринда қолди. 26 очкоси бор “Металлург” 9-поғонадан жой эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: “Пахтакор”да яна мағлубият, “Навбаҳор” пешқадамга яқинлашди