“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш муҳим вазифалардан.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ЎзА мухбирига бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Бугунги глобаллашув даврида оила институтини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун муносиб шароитлар яратиб бериш зарурати тобора кучаймоқда. Айни масала давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин – маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган вертикал тизим яратилган.

Бошқарувнинг ноёб тизими бўлган 9 минг 442 та маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилгани, уларга давлат хизматчиси мақоми берилгани, ваколатларининг кенгайтирилгани аёллар муаммолари ечимида муҳим қадам бўлди. 

Қўмита қошида “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти фаолият олиб бормоқда. Шу билан бирга, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, соғлигини тиклаш, ижтимоий реабилитация қилиш бўйича Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилди.

Мамлакатимизда бугунги кунда 9 миллион 600 мингдан зиёд оила мавжуд. 2022 йилда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “xotin-qizlar.uz” миллий платформаси яратилди. Унга маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан “Хонадонбай”, “Фуқаробай” ёндашув асосида 17,8 миллиондан зиёд хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар киритилди. Ушбу платформадаги “Хотин-қизлар баланси” маълумотлари доим янгиланмоқда. 

Бу тизим орқали аёлларнинг муаммолари тезкор аниқланиб, уларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, “Муаммолар” модулига маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Республика маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари томонидан белгиланган 7 та йўналишда жами 471 минг 115 та муаммо аниқланиб, шундан 454 минг 268 та муаммо бартараф этилди. Жумладан, низоли 37 минг 442 та оила аниқланди ва 30 минг 964 таси муросага келтирилди. Ишлаш истаги бўлган 125 минг 735 нафар хотин-қизларнинг 118 минг 626 нафари бандлиги таъминланишига кўмаклашилди.

Касб-ҳунарга ўқиш ва ўрганиш истаги бўлган 35 минг 640 нафар хотинқиз касб-ҳунарга йўналтирилди. Ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдамга муҳтож 227 минг 606 та оила аниқланган бўлиб, шундан 225 минг 825 та оилага ёрдам кўрсатилди. Профилактик ҳисобда турган 2 минг 548 нафар хотин-қизларнинг 2 минг 256 нафари муаммоси ҳал этилди, 265 нафари профилактик ҳисобдан чиқарилди. Миграциядаги 6 минг 964 нафар хотин-қизларнинг 6 минг 763 нафарига ёрдам кўрсатилди. 2 минг 391 нафар хотин-қизлар миграциядан қайтарилди. Хонадон гигиенаси, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш бўйича 34 минг 680 та муаммо аниқланган бўлиб, шундан 34 минг 30 та муаммо бартараф этилди.

Ҳар йили 15 май – “Халқаро оила куни” тадбирлари мамлакат бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда. “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови ўтказилиши билан шу йилнинг ўзида ибратли оилалар сони 39 мингдан зиёдга ўсди.

Мустақиллик байрамида Ҳукумат қарори билан “Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилди. 

“Низоли оилалар вакиллари билан индивидуал ишлаш дафтари” жорий қилинди. Индивидуал ишлар натижасида 15 мингдан зиёд оилалардаги низолар бартараф этилишига эришилди. Маърифатли оналар сафини кенгайтириш мақсадида ҳар ойнинг 17-санаси “Китобхон оналар куни” тадбирлари ўтказилиши анъанага айланди. 5 мингга яқин китобхон оналар кашф этилди.

“Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари томонидан барча ҳудудларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Уларда опа-сингилларимиз фаол қатнашмоқда. “Бувижонлар маърифати”, “Қизлар сайли”, “Дугоналар давраси” каби туркум маърифий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, оилалар мустаҳкамлиги борасида жуда кўплаб ечимини кутаётган камчиликлар ва муаммолар бор. Йил бошидан маҳалла тизими ва ҳамкорлар билан биргаликда 15 мингдан ортиқ оилаларнинг ажралиб кетиши, салкам 20 мингга яқин болаларнинг тўлиқсиз оила фарзандига айланишининг олди олинди.

Лекин афсуски, 8 ойда 33 мингдан ортиқ оила ажралиб кетган. Уларда қарийб 25 мингга яқин болалар ота ёки онанинг тўлиқ меҳридан бебаҳра бўлиб қолган.    

Бу борада туман ва шаҳарлардаги “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари” ишини тубдан ўзгартириш борасида бугунги кунда тегишли масъуллар билан иш олиб бормоқдамиз.

Маҳалла тизими ва Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги энг устувор вазифа бу оилаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимоялашдир. Атрофимизда оилага, аёл ҳуқуқларига таҳдид солиб турган муаммолар мавжуд. 

Бирорта ҳам аёл, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож, оиласида низоли вазиятлар бор бўлган хотин-қиз эътибордан четда қолиб кетмаслиги, “қийналяпман” деган аёлга битта ёки иккита ёрдам кўрсатиш билан чекланиб қолмасдан, эҳтиёжманд хотин-қизнинг ижтимоий-молиявий аҳволи яхшиланиб, ўзини тутиб олишига қадар кўмаклашиш асосий мақсадимиз бўлиши шарт!

Шу юртда яшаётган ҳар бир аёл унинг муаммоларини ҳал этишда кўмакчи, дардини тингловчи маҳалла тизими, Оила ва хотин қизлар қўмитаси, Маънавият ва маърифат маркази, диний идора каби ташкилотлар борлигини ҳис этиши зарур!

ЎзА мухбири 

Назокат Усмонова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш – барчамизнинг бурчимиз