Айни пайтда Урганчда “Абу Райҳон Беруний илмий меросининг жаҳон фани ривожидаги ўрни” мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига асосан шу мавзудаги халқаро анжуманлар 25 сентябрь куни Беруний туманида, 26 сентябрь куни Урганч шаҳрида, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Урганчда ўтказилаётган халқаро анжуманда Покистон, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Миср, Афғонистон, Тожикистон, Озарбайжон сингари мамлакатлардан 14 нафар хорижий, 25 нафар маҳаллий меҳмон ва берунийшунос олимлар иштирок этмоқда.

“Абу Райҳон Беруний илмий меросининг жаҳон фани ривожидаги ўрни” мавзусидаги халқаро конференцияда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқди.

[gallery-13724]

Конференциядан сўнг анжуман иштирокчиларининг Маъмун академияси фаолияти билан танишиши ҳамда Ичан қалъа мажмуасига саёҳати режалаштирилган.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда халқаро конференция