Тошкентда “Йилнинг энг яхши тарбиячиси - 2023” касбий кўрик - танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов “Энг яхши методист”, “Энг яхши фидокор тарбиячи”, “Энг яхши ижодкор - ихтирочи тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши эко - тарғиботчи тарбиячи”, “Энг яхши маънавий камолотга етакловчи тарбиячи” номинациялари бўйича ўтказилди.  

Август ойида кўрик - танловнинг туман (шаҳар) босқичи ўтказилган.  Унда жами 9 минг 146 нафар давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган юқори малакали методист ва тарбиячилар иштирок этиб, уларнинг 912 нафари вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган.    

Ҳудудий босқичдан ўтган 82 нафар қатнашчи 20 - 21 сентябрь кунлари танловнинг республика босқичида иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.  

[gallery-13662]

Биринчи шартда иштирокчиларнинг лойиҳа тақдимотлари баҳоланган бўлса,  иккинчи шартга кўра, қатнашчилар машғулот ишланмасини тайёрлади. Учинчи шартда тест саволларига жавоб берди.  

Шундан, 6 та номинация бўйича 18 нафар иштирокчи фахрли  ўринларни эгаллади. Ушбу ғолибларга Мактабгача таълим агентлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари ҳамда пул мукофотлари топширилди. 

Шунингдек, “Энг яхши ижодкор - ихтирочи тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши эко - тарғиботчи тарбиячи”, “Энг яхши маънавий камолотга етакловчи тарбиячи” номинацияларида фахрли  ўринларни эгаллаган иштирокчиларга давлат гранти асосида олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун йўлланма берилди. Ушбу йўлланма эгалари мактабгача таълим йўналиши бўйича республиканинг хоҳлаган олий таълим муассасасида таҳсил олиш имкониятига эга бўлди.  

Танловнинг қолган иштирокчиларига Мактабгача таълим агентлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.  

Моҳигул Қосимова,  

Муродхон Хўжаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Йилнинг энг яхши тарбиячиси - 2023” кўрик - танлови ғолиблари тақдирланди