Бухорода ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда фуқаролик жамияти институтлари ва давлат ташкилотлари ҳамкорлиги масаласига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сиёсий партияларнинг вилоят Кенгаши раҳбарлари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. 

Давра суҳбатида асосий эътибор мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар самарадорлигини янада оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, депутатлар ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилди. Ижтимоий шериклик принциплари ва жамоатчилик назоратининг бугунги кунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутиши эътироф этилди. 

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган, очиқ-ошкора ва шаффофликка асосланган ислоҳотлар натижасида жамоатчилик назоратининг таъсир доираси сезиларли даражада ортди. Жумладан, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси, энг аввало, умумхалқ муҳокамасига ҳавола этилаётгани, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилаётгани жамиятда қарорлар қабул қилишда аҳоли манфаатлари ҳисобга олинишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва уларнинг раҳбар-мутасаддилари ишига аҳоли томонидан билдирилаётган муносабатлар натижасида айрим масалалар ва муаммоларга чек қўйилмоқда. 

Давра суҳбатида соҳа мутахассислари ва экспертлар ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асослари, жамоатчилик назоратини амалга оширишда ННТнинг ўрни ва жамоатчилик эшитувларининг аҳамияти, жамоатчилик назоратини амалга оширишда сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталди. 

Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, депутатлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, давлат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, бунда қонун устуворлигини таъминлаш масалалари бўйича атрофлича фикр алмашилди. 

[gallery-13596]

Йиғилганларга Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг мақсади ва вазифалари, фаолиятининг асосий йўналишлари борасида ахборот берилди. Келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

– Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, уларнинг аҳолига ҳисобдорлигини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Жамшид Жўраев. – Жойларда ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш, ахборот маконининг ғоявий мазмунини тизимли таҳлил қилиш, ҳудудлар ва мамлакат даражасида маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш, миллий бирдамлик ва конфессиялараро тотувликни таъминлашга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш мақсадида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг ҳудудий бўлинмаси ўз фаолиятини бошлади. Айни пайтда марказнинг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан мазкур давра суҳбати ташкил этилди. 

Тадбир якунида давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб бориш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Давра суҳбати қизғин муҳокамалар ва савол-жавобларга бой бўлди. Унда журналистлар қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзаро ҳамкорлик самарадорликни оширади