Пойтахтимизда ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда нейрохирургия йўналишидаги янги жарроҳлик усулларини Ўзбекистон тиббиётига татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Унда маҳаллий мутахассислар билан бирга, АҚШ, Германия, Англия, Италия, Туркия, Канада, Хитой, Исроил, Россия, Ҳиндистон, Миср, Индонезия, Вьетнам ва Қозоғистон каби давлатлардан келган етакчи олим ва экспертлар қатнашди. 
  
Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова кириш сўзи билан очиб берди. 
   
Анжуманда тутқаноқ, инсульт, бош мия ўсмалари, бош мия қон чигаллари, орқа мия ва умуртқа касалликларини илғор амалиётлар ҳамда янги жарроҳлик усуллари ёрдамида даволаш ва олдини олиш бўйича ўзаро фикр алмашилди. 
  
Шунингдек, нейрохирургик касалликлар туфайли келиб чиқаётган ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш, ўзбекистонлик мутахассислар билан бирга, юртимизда янги жарроҳлик амалиётларини бажариш каби масалалар ҳақида сўз юритилди. 
  
М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нейрохирургия йўналишидаги янги жарроҳлик усуллари Ўзбекистон тиббиётига татбиқ этилади