Миср Араб Республикасининг Коммунал хўжалиги ва нефть-газ саноати ташкилотлари умумий уюшмаси делегацияси ҳамда Баҳрайннинг Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарлари амалий ташриф билан Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводида бўлди.

Миср Араб Республикаси нефть-газ ва коммунал хўжалик ходимлари умумий касаба уюшмаси президенти Ҳешам Аҳмад Фуад Аҳмад, халқаро алоқалар бўйича вице-президенти Аҳмад Фаҳми Аҳмад Маҳмуд, Баҳрайн эркин касаба уюшмалари федерацияси президенти Ёқуб Юсуф Ҳусайннинг Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ва мутахассислари билан учрашди. Делегацияга Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология соҳаси ходимлари Республика кенгаши раисининг ўринбосари Собир Эгамбердиев ҳамроҳлик қилди. 

Асосий мақсад корхона ходимлари учун яратилган меҳнат ва турмуш шароити билан танишиш, ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича тажриба алмашишдан иборат. Корхона билан танишиш асосий ишлаб чиқариш цехидан бошланди. У ерда меҳмонларга бир жойдан бир вақтнинг ўзида бир нечта технологик жараёнларни амалга ошириш имконини берувчи марказий бошқарув пульти намойиш этилди. 

Меҳмонлар заводнинг барча ходимларига мўлжалланган сут маҳсулотлари тарқатиш пункти, жисмоний соғломлаштириш мажмуасида бўлди. Тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган муолажа хоналари, шунингдек, фитобарни кўздан кечирди. 

Меҳмонларнинг барча саволларига бош технолог Аброр Худойбердиев, саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича бош мутахассис Ойбек Ҳайитов жавоб берди. 

Ташриф чоғида меҳмонларга Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги соҳасида меҳнат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш эканлиги ҳақида сўзлаб берилди. 

Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитаси раиси Баҳодир Каримов касаба уюшма қўмитаси иш берувчи билан ижтимоий шериклик ва яқин ҳамкорликни ривожлантириш борасида фаол иш олиб борилаётганлигини таъкидлади. Нефть-газ саноатида яратилган касаба уюшмалари тизими ижтимоий-меҳнат муносабатларини ўзгарувчан иқтисодий ва ижтимоий шароитларга мос равишда тартибга солиш, ишчилар ва иш берувчи манфаатлари мутаносиблигини доимий сақлаш имконини беради. 

Меҳмонлар Бухоро НҚИЗ ходимлари билан учрашиб, корхона ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ишчи ташриф дўстона ва меҳмондўстлик муҳитида ўтди. Учрашув сўнгида меҳмонлар самарали ва мазмунли қабул учун корхона раҳбариятига миннатдорлик билдирди. Корхонада ташкил этилган яқин ижтимоий шериклик амалиёти Миср ва Баҳрайн корхоналарида кенг қўлланилишини маълум қилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро НҚИЗ: ишчилар манфаати доимо эътиборда