
Эътиборингизга ҳавола этадиган лавҳамизда Навоий бобомизнинг ўз қўллари билан тузатишлар киритган бир ноёб китоб қўлёзмаси ҳақида бўлади.
Бу Абдураҳмон Жомий томонидан ёзилган “Нафаҳот ул-унс” китобидир. Биламизки Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланади, ижодий ҳамкорлик катта асарларнинг дунёга келишига сабаб бўлади. Шулардан бири яъни Навоий илтимосига кўра Жомий томонидан битилган машҳур алломалар ҳаётидан маълумотлар берувчи “Нафаҳот ул-унс” асаридир. Хижрий 883 йилда ёзилган яъни Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ўз қўллари билан ушлаган ва тузатишлар киритган бу асарнинг қўлёзмаси бугунги кунда Тошкент шаҳрида яшовчи олим, тарих фанлари доктори Ҳайдарбек Бобобековда сақланади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/W9vtG0r06PM?si=K-kS_d9C6gbphUy1" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>