Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда 1000 литр ичимлик суви нархи 1 минг 384 сўм. Қўшни Қозоғистонда эса 2 минг сўмдан 7000 сўмгача. Европа давлатлари, хусусан, Норвегияда эса 72 минг сўмни ташкил қилади.

Ҳеч кимга сир эмас, дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ичимлик суви танқислиги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Жаҳон банки таҳлилларига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистонда жорий сув танқислиги беш баробарга ошади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги 15 йил ичида аҳоли жон бошига йиллик сув ҳажми 3 048 м3 дан 1 589 м3 гача камайган. Шунингдек, 2050 йилга бориб Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари 5 фоизгача, Амударёда 15 фоизгача камайиши прогноз қилинган.

Ҳисоб-китобларга қараганда, 2050 йилда Марказий Осиёда чучук сув тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин. Умуман олганда, дунёда ичимлик (чучук) сув танқислиги узоқ эмас, яқин 7 йилдан сўнг, яъни 2030 йилга келиб 40 фоизга ортиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг учта вилоятида ичимлик суви нархлари бирданига икки баробарга оширилди. Бунинг асосий сабаби нима? Ўзбекистонда ичимлик сувининг нархи нега оширилади? 

Мавзу юзасидан ЎзА мухбири “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарма бошлиғи Бекзод Шойимов билан суҳбатлашди.

– Яқинда юртимизнинг 3 та вилоятида ичимлик сувининг нархи ошди. Хусусан, Қашқадарёда аҳоли учун 1 м3 ичимлик сувининг нархи амалдаги 1 000 сўмдан 2 000 сўмга, Сурхондарёда 1 150 сўмдан 2 140 сўмга, Тошкент вилоятида 950 сўмдан 1 700 сўмга қимматлашмоқда.

–Айни вақтда мамлакатимиз аҳолиси ичимлик суви учун қанча тўлайди?

– Мамлакатимизда 1 м³ ичимлик суви нархи 500 сўмдан 3050 сўмгача ўзгариб туради. Энг арзон нарх Тошкентда, энг қиммати Навоий вилоятида. Бир кубометр, яъни 1000 литр ичимлик сувининг ўртача нархи Қорақалпоғистонда 1900 сўм, Хоразм вилоятида 1550 сўм, Бухоро вилоятида 2450 сўмни ташкил қилади. Маълумот учун, ичимлик суви тарифлари ҳудуднинг географик жойлашуви, сув манбасидан аҳоли пунктигача бўлган масофа, электр энергияси харажатлари ва бошқа таннархга таъсир этувчи омиллардан келиб чиқиб белгиланади. Ушбу нуқтаи назардан сув етказиб беришда Тошкент шаҳри энг арзон ҳудуд ҳисобланади.

–Ўзбекистонда ичимлик сувининг нархи нега ошириляпти?

–Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан таъминотчи корхона томонидан ишлаб чиқилади. Бугунги кунда белгиланган тартибда аҳоли муносабатини билиш учун таклиф этиладиган тарифлар муҳокамалар порталига жойлаштирилади. Бундан кейинги тарифлар монополия ва молия органлари хулосалари асосида Халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади. Айни вақтда ичимлик суви нархининг ошишига асосий сабаб ичимлик суви ва канализация тармоқлари, сув ҳамда канализация иншоотлари барпо этилиши зарурлигидадир. Бундан ташқари, иш ҳақи, электр энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади. Шундан келиб чиқиб, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланмоқда.

–Ичимлик сувининг нархи қанчага оширилиши кўзда тутилмоқда?

– Буни мисоллар билан айтадиган бўлсак, бугунги кунда Тошкент шаҳрида ичимлик сувининг нархи 1 литр сув – 40 тийин. 1 сўм ҳам эмас. Эндиликда бир литр сувнинг нархини 40 тийиндан 1 сўмга кўтармоқчимиз. Республика бўйича бугунги кунда ўртача тарифлар учун бир кубометр сув тарифи 1 минг 384 сўмни ташкил қилади. Энг юқори тарифимиз бу Навоий вилоятида 3000 сўмдан ошади. Энг арзон тарифимиз Тошкент шаҳрида 400 сўмни ташкил қилади.

Бугунги кунда Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги тарифлар қайта кўриб чиқилди. Шуни ҳам айтиш жоиз, тарифларимизнинг шаклланиши харажатларга боғлиқ. Бунда электр энергия нархларининг ўзгариши ва бошқа харажатлар инобатга олинади.

– Жаҳон аҳолиси сув учун қанча ҳақ тўлайди?

Марказий Осиёда ичимлик суви учун тўлов нархи энг юқори мамлакат Қозоғистон ҳисобланади. Мамлакатда ҳудудларига қараб аҳоли ҳар куб сув учун 73 тенгедан (1 905 сўм) 304 тенгегача (7 934 сўм) тўлов қилади. Тожикистон аҳолиси 1 куб метр сув истеъмоли учун 1 сомонидан (1 061 сўм) 1,73 сомонигача тўлайди. Мамлакат пойтахти Душанбеда сув ҳисоблагичи бор ёки йўқлигига қараб нархлар белгиланади. Масалан, ҳисоблагичи борлар 1 кубометр сувга 1,73 сомони, ҳисоблагичсизлар (1-12- қаватларда яшаса) 6,24 сомони, 12-қаватдан юқорида истиқомат қилувчилар 8,33 сомони тўлайди. Қирғизистонда аҳоли ҳар кубометр сувга 6,84 сом (904 сўм) тўлайди. Туркманистонда эса белгиланган лимитдан кўп истеъмол қилинган сувнинг 1 кубометри 0,5 манат (1 662 сўм) туради.

Ўзбекистонда бир кубометр сув тарифи 1 минг 384 сўмни ташкил қилади. Энг қиммат тарифларни Европа давлатларида кузатиш мумкин. Мисол учун, Норвегияда бир кубометр ичимлик сув тарифининг нархи 72 минг сўмдан сотилади. Европа давлатларида тарифларнинг бозор нархига олиб чиқишдан асосий мақсад бу сувдан тежамкор ва мақсадли фойдаланишдир.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/xq3-mv7W2eU?si=CNGXl5Nx2xCotnN5" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ичимлик сувининг нархи нега ошириляпти?