Пойтахтимизда “Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни-2023” конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманда икки давлат бизнес ҳамжамиятининг уч юздан ортиқ вакили, инвесторлар, вазирлик, идоралар раҳбарлари ва мутахассислари қатнашди.

Маълумки, бундай йирик халқаро тадбирлар ишбилармонлик алоқасини янада кенгайтириш, ўзаро савдони ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга қўшма инвестиция лойиҳаларини, ташаббусларни илгари суриш истиқболи ва имкониятини аниқлаш, умуман, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

– Германиялик ишбилармон доира вакиллари билан кечган учрашувда нафақат инвесторлар, балки йирик немис банклари вакиллари ҳам қатнашгани айни муддао, – дейди “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Фарҳод Нурмуҳаммедов. – Зеро, бугун кўплаб янги лойиҳалар бўйича қатор келишувларга эришилди. Хусусан, чарм саноати соҳасида йирик лойиҳалар юзасидан олиб борилган музокара келгусида чарм-пойабзал соҳасини янада ривожлантириш, экспорт географиясини кенгайтириш, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Шунингдек, мулоқот давомида йирик немис пойабзал брендларини мамлакатимизга жалб қилиш орқали Европа Иттифоқи ва бошқа давлатларга пойабзал, тайёр чарм маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш масаласи ҳам таҳлил қилинди.

[gallery-13594]

Масалан, чарм-пойабзал йўналишида Германиянинг “Berkemann” компанияси билан алоқа ўрнатилган. Энди юртимизда мазкур корхона филиалини очиб, тайёр маҳсулотни хорижий давлатларга сотиш режалаштирилмоқда. Айни пайт мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган чарм-пойабзал маҳсулотлари дунёнинг 29 давлатига экспорт қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан 2026 йилга келиб, экспорт ҳажмини 1 миллиард 200 миллион долларга етказиш бўйича кўрсатма берилган.

Таъкидлаш жоиз, бугун мамлакатимизда Германия сармояси билан 219 корхона фаолият юритмоқда.

Конференция дастурига кўра, “Ўзбекистонда немис дуал таълим тизими: имконият ва истиқбол”, “Ўзбекистон ва Германия ўртасида энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик” мавзулари ҳам муҳокама қилинди.

Гўзал Сатторова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Германиянинг 200 дан зиёд корхонаси бор