Пастдарғом туманидаги fast-food (тез тайёрланадиган овқат) сотиш фаолияти билан шуғулланувчи “Мералс” МЧЖ фаолиятига чек қўйилди.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати расмий маълумот тақдим этди.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни бир нечта фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига кўнгил айниши, қайт қилиш ва бошқа оғриқлар билан мурожаат қилган.

Ҳолат ўрганилганда ушбу фуқаролар Пастдарғом туманидаги “Мералс” МЧЖдан fast-food (тез тайёрланадиган овқат) истеъмол қилгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пастдарғом туманидаги фуқаролар "fast-food"дан заҳарланди