ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ўзининг бетакрор табиат манзараси, муқаддас қадамжолари билан хорижий ва маҳаллий сайёҳларда доим қизиқиш уйғотиб келган. Сўлим тоғ қўйнидаги Сангардак қишлоғи эса денгиз сатҳидан 2000 метр баландликдан отилиб тушувчи мўъжизавий шаршараси билан дунёга машҳур.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор тоғ қўйнидаги мафтункор қишлоққа ошиқаётган сайёҳлар оқимини янада оширди.  

[gallery-13590]

Сангардак қишлоғи сайёҳликнинг зиёрат, эко, этно, тиббиёт, агро каби ноёб турларини ривожлантириш учун қулай имконият ва муҳитга эга. Қишлоқнинг хушманзара табиати, шифобахш гиёҳлари, этнографик мероси ҳар қандай кишини ўзига мафтун этмай қўймайди. Маъданли булоқ суви турли касалликларга шифо эканлиги маҳаллий аҳоли томонидан тан олинган.  

Туманда бошқа соҳалар қатори туризмнинг ҳам  ривожланаётгани сайёҳларга замонавий шароитлар яратишни тақозо этади. Шу боис, ҳудудда барча қулайликларга эга янги меҳмонхоналар қурилмоқда. Йўл инфратузилмаси яхшиланиб, савдо, маиший ва бошқа хизмат кўрсатиш тармоқлари ишга туширилмоқда.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сангардак қишлоғининг туристик имкониятлари кенгаймоқда