Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги “Омонбой ўғли Тугал” фермер хўжалиги пахта даласида бўлиб, пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчи аёллар билан суҳбатлашди.
Суҳбатда аёлларни мавсумий ишлардан ташқари тадбиркорликка ўқитиш ва уларга субсидия асосида керакли жиҳозларни олиб бериш ҳамда хотин-қизларнинг даромадларини янада ошириш лозимлиги таъкидланди.Илғор теримчи аёлларга совғалар улашилди.

З.Маҳкамова Бахт шаҳрида жойлашган туғруқ комплексидаги шароитлар билан ҳам танишди. Оналик бахтига эришган аёллар билан суҳбатлашди. Уларга эсдалик совғалари топширди.

Туғруқхонанинг зарур воситалар билан таъминлангани юзасидан мутасаддилар билан фикр алмашилди. Масъулларга оналар саломатлиги бўйича ҳар ойда кўргазмали семинарлар ўтказиш, маслаҳат кунларини ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Бош вазир ўринбосарининг ташрифи давом этмоқда.



Ш. Суяров, ЎзА мухбири