Тошкентда “Электрон ҳукумат ҳужжатларининг афзалликлари: илғор хорижий тажриба ва тенденциялар” мавзусида халқаро бизнес-форум ташкил этилди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси “Vades Group” корхонаси  ва Германиянинг “Infineon Technologies AG” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция муҳити, хорижий инвесторлар учун берилаётган қатор имтиёзлар ва уларнинг қўллаб-қувватланиши каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг Германия Федератив Республикасига ташрифи чоғида йирик компания ва ишбилармонлар билан учрашувларда биргина электротехника саноатида умумий қиймати 113.3 миллион еврога тенг 9 та ҳамкорлик келишувлари имзоланган эди. Хусусан, Германиянинг “Infineon Technologies AG” компанияси билан юртимиздаги “Vades Group” корхонаси ўртасидаги келишувга кўра сим-карталар, ID-карталар, пластик карточкалар, маиший техникалар ва автомобиллар учун микрочиплар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

– Ушбу келишувлар доирасида Германиялик мутахассислар бугун Ўзбекистондаги қулай инвестиция муҳитини, яратилган бозор имкониятларини ҳамда ҳамкорликнинг келгуси режаларини қизғин муҳокама қилди, – деди “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Намоз Толипов.  – Ўзаро англашув меморандумининг яна бир мақсади Ўзбекистонда рақамли трансформацияни рағбатлантириш орқали электрон ҳукумат ҳужжатлари ва молиявий карталар соҳасида техник ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдир. Ушбу бизнес-форум доирасида ҳам асосий эътибор электрон ҳукуматни жорий этиш соҳасидаги илғор тажриба ва амалиётлар, жаҳон бозоридаги тенденциялар ва уларни Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятларига қаратилди. Яхши маълумки, электротехника, электроника, яримўтказгичлар саноати бугун энг тез ва шиддат билан тараққий этиб бораётган саноат тармоқларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Германиянинг нуфузли компаниялари билан яқин муносабатларни ўрнатмоқда. 

[gallery-13565]

Форумда маълумот берилганидек,  маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Vades Group” корхонаси томонидан бугун Ўзбекистонда мобиль, стационар алоқа операторлари ва интернет провайдерлари учун олдиндан тўлов карталари, микропроцессорли абонент идентификация модуллари – халқаро талабларга жавоб берадиган уяли алоқа стандартлари GSM, CDMA учун SIM карталар ва онлайн назорат-касса машиналари учун SAM карталари – фискал модуллар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 2015 йилдан буён Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам буюртмалар бўйича 50 миллион донадан ортиқ SIM карталар ишлаб чиқарилди ва жўнатилди. 2022 йилдан бошлаб банк карталари ишлаб чиқаришни тўлиқ маҳаллийлаштирди. Натижада импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар билан ички бозор талабини тўлиқ қондирди ва компания мамлакатимизнинг кўплаб соҳаларида қўлланиладиган барча турдаги пластик микропроцессорли карталарни ишлаб чиқаришда етакчилик  қилмоқда.

– Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз  амалий натижалар беради, –деди Германиянинг “Infineon Technologies AG” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича бош директори Детлеф Удо. – Негаки, бунда ташкил этилган электрон ҳукумат ҳужжатларининг афзалликлари, илғор хорижий тажриба ва тенденциялар ҳақида фикр алмашиш катта имконият яратади. Соҳада томонлар ўртасида амалга оширилаётган лойиҳалар учун бу жуда муҳимдир.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро бизнес-форум ўзбек ва немис мутахассислари учун қулай мулоқот майдонини яратди