Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Хитойда бўлиб қайтди.

5 сентябрь куни бошланган ташрифнинг илк кунида вилоят расмийлари ҳамда турли соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорлар, вилоятдаги йирик компаниялар раҳбарларидан иборат Фарғона вилояти делегацияси Сичуань провинциясида бўлди.  

Делегация аъзолари дунёнинг энг йирик қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири – “Tongwei Solar”нинг Цзиньтан базасида  муқобил энергиялар ишлаб чиқаришдаги инновациялар билан танишди, қуёш панеллари ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирди.

Вилоят делегацияси, шунингдек, “Tianfu Agriculture Expo Park” қишлоқ хўжалиги кўргазмаси паркида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида Хитойда жорий этилаётган энг сўнгги технологиялар билан ҳам танишди. Хусусан, қуёш панеллари остида жойлаштирилган инновацион балиқчилик фермаси, томчилаб суғориш билан шоли етиштириш технологияси каби жиҳатлар алоҳида ўрганиб чиқилди.  

Вилоят делегацияси Чэнду иқтисодий ва технологик ривожланиш зонасида 650 гектар майдонда жойлашган “Volvo Cars” электромобиллар ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлди.

Чэнду саноат ва тижорат федерациясида бўлиб ўтган музокаралар якунида Чэндуда “Фарғона инвестиция ва савдо маркази”, Фарғонада “Чэнду тадбиркорлари маркази”ни ташкил этишга келишилди.

“Zhiyuanhui information technology Ltd.” компаниясига ташриф чоғида сунъий интеллект технологияларини қўллашда бошқарув тажрибаси кўздан кечирилди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда “Zhiyuanhui information technology Ltd.” ўртасида вилоятда ақлли технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

92 миллиондан зиёд аҳоли яшовчи ҳамда йиллик ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 756 миллиард долларга тенг бўлган, ҳудудида дунёнинг энг йирик 500 та халқаро компаниясидан 300 таси ўз фаолиятини йўлга қўйган Сичуань провинциясининг губернатори Хуан Цян билан ўтказилган учрашув чоғида Фарғона вилояти ва Сичуань ўртасида кенг кўламли ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиқиш, халқаро глобал компанияларни Фарғона вилоятига жалб этишда Сичуань тажрибасидан фойдаланиш, Фарғона ва Чэнду шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш, 100 дан зиёд олийгоҳ мавжуд бўлган ушбу провинция билан таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳамда Сичуандаги иқтисодий зоналар ҳамкорлигини йўлга қўйиш каби масалаларда иш ташкил этишга келишиб олинди. Икки ҳудуд ўртасида алоқаларни изчил ривожлантириш учун ўзаро ишчи гуруҳ таркиби белгиланди, эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқиладиган бўлди.

Сичуань провинцияси маркази – Чэнду шаҳри мэри Ван Фэнчао билан ўтказилган музокаралар ҳам самарали бўлди. Хитойнинг иқтисодий энг ривожланган шаҳарларидан бири бўлган Чэнду шаҳри ҳамда Фарғона вилояти ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича меморандум имзоланди.

Чэнду шаҳрида Фарғона вилояти ва Сичуань провинцияси инвестициялар, саноат ва савдо ҳамкорлиги форуми бўлиб ўтди. 100 нафарга яқин хитойлик ишбилармонлар, инвесторлар ҳамда Фарғона вилояти расмийлари, вилоятдаги йирик компаниялар раҳбарлари иштирокида ўтказилган форумда салмоқли натижаларга эришилди.

Ҳозир Фарғона вилоятида Хитой капитали иштирокида 138 та корхона фаолият олиб бораётган бўлиб, 2022 йилда 375,1 миллион доллар Хитой сармояси жалб этилди. Бугунги кунда Хитой билан ҳамкорликда 25 та лойиҳа доирасида қиймати 1 миллиард 224 миллион долларлик инвестиция киритиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев томонидан Фарғона вилояти иқтисодиётида амалга оширилаётган ишлар, ўсиш суръатлари ҳамда вилоятнинг инвестицион, экспорт салоҳияти ҳақида тақдимот амалга оширилди.

Форум давомида B2B ва G2B форматида музокаралар ўтказилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар доирасидаги савдо-инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иш ташкил этиш белгилаб олинди.

Амалий ташриф давомида Хитойнинг қатор йирик компаниялари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида  вилоят билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хитойнинг “Jianhua Ceramics” компанияси томонидан “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида қиймати 25 миллион доллар инвестиция ҳисобига юқори сифатли ва турли ўлчовдаги кафеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Вилоят раҳбари ушбу компаниянинг ишлаб чиқариш жараёнлари, қўлланилаётган технологиялар ҳамда маҳсулот сифати билан жойида танишди.

“Қўқон” ЭИЗ ҳудудида гипсокартон ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳани яқинда ишга туширган “BNBM” компаниясига ташриф ва компания раҳбари билан мулоқот чоғида вилоятда юқори сифатли қурилиш, саноат бўёқлари ҳамда изоляция маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига инвестициялар киритиш бўйича келишиб олинди.

“China Huadian Engineering” компаниясига ташриф чоғида Фарғона туманида қуввати 150 МВтлик фотоэлектрик станцияни қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, кейинги босқичда вилоятимиз ҳудудида “ФарғонаАзот” каби корхоналарда диоксид углероди ҳавога чиқариб юборилиши олдини олиш, водород энергияси ишлаб чиқариш, шунингдек, чиқиндини қайта ишлаб энергиялар ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам амалга оширилишига келишилди.

“DongFeng Special Car Сompany” билан 2 та босқичда Фурқат туманида йиллик қуввати 1000 дона, қиймати 100 миллион доллар бўлган электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга киришилмоқда. Ушбу компаниянинг ишлаб чиқариш корхонасини бориб кўрган вилоят ҳокими ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда турли электробус моделларнинг сифатини жойида кўздан кечирди.

Бу лойиҳа ортидан қиймати 50 миллион долларлик электромобилларни қувватлаш ускуналарини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун “Tunghsu Group” компанияси қиймати 30 миллион долларлик “Dongfeng” электробусларига аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси билан “Jiangxi Anchi New Energy Technology Co. Ltd” компаниялари Фарғона вилоятига кириб келмоқда.

– Президентимизнинг муҳим ислоҳотларини, хусусан, қулай инвестициявий муҳитни, берилаётган имтиёзларни хитойлик нуфузли компания раҳбарлари, ишбилармонлар ҳам эътироф этмоқда, –дейди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. –Шу боис ҳам уларнинг Ўзбекистонга инвестиция олиб кириш, ҳамкорликни мустаҳкамлашга қизиқиши кучли. Биз ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган Хитойга амалий ташрифи давомида жами 32 та, шундан умумий қиймати 1,37 миллиард доллар бўлган 29 та инвестициявий келишув ва савдо шартномаларини имзолашга эришдик.

Чэнду шаҳрида 95 нафар хитойлик инвестор иштирокида ташкилланган Фарғона вилояти ва Сичуань провинцияси инвестициялар, саноат ва савдо ҳамкорлиги форуми, Сямэнь шаҳрида бўлиб ўтган Х “Марказий Осиё-Хитой ҳамкорлиги” форуми доирасида 60 нафар хитойлик ишбилармонлар иштирокида ўтказилган панел сессия, шунингдек, Пекин шаҳрида Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида 28 та, Гуанжоу шаҳрида 18 та йирик компаниялар вакиллари билан ўтказилган G2B ва B2B форматидаги бизнес учрашувлар натижасида имзоланган ушбу ҳужжатлар Фарғона вилояти ва Хитой ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

“China Power International”, “CAMC Engineering Co.”, “Shaanxi Xiangsheng Industrial Group”, “China Huadian Engineering Company” компаниялари  билан Бешариқ ва Фарғона туманларида фотоэлектрик станциялар қуриш учун умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 4 та лойиҳа бўйича ҳужжат имзоланди. Саноат соҳасида мисдан тайёр маҳсулот, қишлоқ хўжалиги техникаси, болалар тагликлари, кафель, керамогранит, темир профиллар ишлаб чиқариш каби йўналишларда умумий қиймати 112 миллион доллар бўлган 7 та лойиҳа доирасида келишувлар имзоланди.  

Вилоятдаги ижтимоий муассасаларни қуриш ёки капитал реконструкция қилиш ҳамда “Кампиробод” сув омборидан Фарғона шаҳрига тоза ичимлик суви тортиш лойиҳалари борасида Хитойнинг “SINOMASH” холдинги билан дастлабки келишувлар бўлди.

Делегация томонидан “Zhiyuanhui Information Technology Inc.” компанияси билан Фарғона шаҳрида “ақлли шаҳар” тизими асосида рақамлаштириш юзасидан шартнома имзоланди. Хитой томони бу лойиҳани 2 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида синов тариқасида беғараз амалга ошириб беради.

Пекин шаҳридаги энг йирик мева-сабзавот савдо комплекси бўлган Синьфади раҳбарияти билан Фарғона вилоятида етиштириладиган мева ва сабзавот маҳсулотларини тўғридан тўғри экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борилиб, дастлабки келишувларга эришилди.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойликлар билан 29 та инвестициявий келишув ва савдо шартномалари имзоланди