Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норовнинг маълум қилишича, меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш мақсадида жорий йилда 10 та хорижий давлатнинг 74 та ваколатли ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчилари билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

Йил бошидан иқтисодиёти ривожланган давлатлар билан ўтказилган музокаралар натижасида 100 мингга яқин бўш иш ўринлари аниқланиб, улардан 20 мингга яқин бўш иш ўринларига талабномалар олинди.  

Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Қозоғистон, Германия, Туркия, Руминия, Болгария, Япония, Литва, Польша, Латвия давлатларида жами 28 минг 207 нафар ўзбекистонлик манзилли ишларга жойлаштирилди.  

Шунингдек, 39 нафар фуқаро хорижда вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган. Оғир вазиятларга тушиб қолган 380 нафар ўзбекистонлик  юртга олиб келинган. Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари аралашуви билан юртдошларимизга иш берувчилардан 676 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилган.  

Бугунги кунда Германия, Исроил, Япония, Финляндия, Туркия, Россия, Латвия, Литва, Болгария, Польша каби давлатларда тиббиёт, ҳайдовчилик, қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда. Иқтисодиёти ривожланган давлатларда аниқланган бўш иш ўринлари бўйича чет тиллари, хусусан, немис, инглиз, иврит ва япон тилларини биладиган ва касбий малакага эга бўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий давлатларда оғир вазиятларга тушиб қолган 380 нафар ўзбекистонлик юртга олиб келинган