10-14 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида МДҲ Ижодий ва илмий зиёлилари форуми ҳамда мазкур форум доирасида МДҲ Давлат ахборот агентликлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

МДҲ Ижодий ва илмий зиёлилари форуми йиғилишларида 2024 йилда Самарқанд шаҳрига “Ҳамдўстлик Маданият пойтахти”, Тошкент шаҳрига “Ҳамдўстлик Ёшлар пойтахти” мақоми берилди. 

Шу билан бирга, форум доирасида “Самарқанд – Ҳамдўстлик маданият пойтахти” номли тақдимот бўлиб ўтди. Тақдимотни Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов ўтказди.  

Айтиш жоизки, аслида Ватанимизнинг икки қўҳна шаҳарларига бундай юксак мақомнинг берилиши маданий-маърифий соҳадаги янгиланишлар, ёшларга кўрсатилаётган улкан эътиборнинг халқаро миқёсдаги ўзига хос эътирофи, дейиш мумкин.  

Мазкур икки шаҳарга бундай мақом берилиши билан бирга маданий-маърифий, ижтимоий-гуманитар, ёшлар, туризм, спорт ва соғломлаштиришга доир қизиқарли тадбирлар қамрови, ҳамкорлик алоқалари янада кенгайиши табиий.      

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандга “Ҳамдўстлик Маданият пойтахти”, Тошкент шаҳрига “Ҳамдўстлик Ёшлар пойтахти” мақоми берилди