“Ўзбекистон – 2030" стратегиясига кўра, чақалоқларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар қамрови камида 50 фоизга оширилади. Натижада болалар ўртасида ирсий касалликлар 2 баробарга қисқаради.

2030 йилга қадар ҳомиладорлик аниқланган вақтдан бошлаб туғуруқдан сўнг 42 кун ичида аёллар, гўдаклар ва беш ёшгача болалар орасидаги ўлимни 2 баробарга камайтириш мақсад қилинган.    

Туғуруқ ўринлари сони 35 фоизга оширилади.    

6-23 ойлик болаларни микронутриент кукуни, 2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати, 15-35 ёшдаги хотин-қизларни поливитамин, темир ва фолий кислотаси билан бепул таъминлаш ишлари ривожлантирилади.    

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар тарқалиши 20 фоизга қисқаришига эришилади.    

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2030 йилга қадар Ўзбекистонда туғуруқ ўринлари сони 35 фоизга оширилади