Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.И.нинг бошқарувидаги “Onix” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилди.

Автомашина салонида 150 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси мавжудлиги аниқланди. Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ушбу дори воситаларини 400 АҚШ долларига ўтказган И.Ш.нинг ёнидан 36 дона қизил ва оқ рангли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА 
М.Қосимова

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди