Ҳар бир йирик лойиҳа ортидан бошқа катта-кичик ташаббуслар ҳам ривожланяпти, янги имкониятлар юзага келяпти. Иқтисодиётимиз эса қўшимча ишлаб чиқариш субъектлари, янги турдаги маҳсулотлар билан бойимоқда. Бунинг ортидан кўплаб доимий иш ўринлари очилиб, аҳолининг турмуш тарзи яхшиланмоқда.

Давлатнинг ташқи қарзи мавзусида иқтисодчилар билан суҳбатлашар эканмиз шу мазмундаги мулоҳазаларни билдиради. Якунда фикрларини “Мана, энди айтингчи, инвестиция, қарз нима учун керак?!” деган риторик савол билан тугатади.

Давлатнинг ташқи қарзи мавзусида «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази директори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Муҳиддин КАЛОНОВ билан суҳбатлашдик.

– Статистикага кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи миқдорида йилдан-йилга ўсиш кузатилмоқда. Ҳолатни қандай баҳолаш мумкин? 

– Ташқи қарз мамлакат келажаги, стратегик ривожланиши учун муҳим саналади. Шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу ҳужжатда мавзу юзасидан туғиладиган барча саволларга жавоб бор. Аслида, давлатларнинг қарз олиш тартиби, бундай иқтисодий муносабатлар бутун дунёда мавжуд.

Мамлакатимизнинг қарзи қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, 29,2 миллиард долларни ташкил этади. Бу ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил қилади. Ташқи қарз олиниши мамлакатда бюджет тақчиллигининг олдини олиш, иқтисодий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

– Ўзбекистон номидан ва республика кафолати остида жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган миқдори ҳақида гапирсангиз.

– Ўзбекистон Республикасининг “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунида келтирилган моддаларда бу жиҳатга алоҳида урғу берилган. Ҳужжатда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги кераклиги белгилаб қўйилган. Бу йил ўз олдимизга 4,5 миллиард доллардан оширмаслик шарти билан ташқи қарзни жалб қилиш масаласи кўрилди. Йигирма учта ташқи қарз портфели битимлари имзоланди. Бунда, асосан,  энергетика саноати, қишлоқ ва сув хўжалигига, транспорт ва транспорт инфратузилмаси, уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари каби йўналишлар доирасида ташқи қарзни жалб қилиш мақсад қилинган.

– Давлатнинг ташқи қарзлари нималарга сарфланмоқда, ундан самарали фойдаланиш бўйича қандайдир дастурлар борми? 

– Юқорида келтирилган қонунда Давлат органларининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари келтирилган. Жалб қилинган қарз бўйича лойиҳалар, маблағларнинг сарфланиши назорати тегишли давлат органлари тасарруфига ўтади. Мақсадли ва манзилли сарфланаётган ташқи қарзнинг ҳар бир доллари, центи назоратда. Бу шунчаки ташлаб қўйилмайди.

Ҳужжатда Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси, Марказий банк ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат қарзини бошқариш бўйича ваколат ва вазифалари аниқ кўрсатиб ўтилган. 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзини бошқаришда ваколатли орган сифатида ўзининг ички нормаларини ишлаб чиқади. Бу борада иш режаси ва стратегияси мавжуд. 

Ушбу вазиятда аҳолига, жамоатчиликка мурожаат қилишни истардим. Давлатнинг ташқи қарзи масаласида қўрқиш, ваҳима қилиш керак эмас. Такрор бўлса ҳам айтамиз, давлат қарзи мамлакат ривожи учун сарфланмоқда. 

Яна бошқа томондан таҳлил қиламиз. Эътибор берсак, ўтган йили 2,9 миллиард доллар ташқи қарз жалб қилинган. Эътиборлиси, ташқи қарз ва йиллик даромадимиз орасида фарқ катта. Даромад анча юқори. Бу фарқ бизнинг ташқи қарзимизни қоплаш имкониятлари юқори эканини кўрсатади. 

Кўпчилик жуда катта олтин валюта захираларимиз бор дейди. Биз нега ташқи қарзни жалб қилишда давом этяпмиз деган саволларни қўяди. Бир мисолни келтираман, ривожланган, бой давлатлар ўзининг қўшимча стратегияси, мамлакатнинг саноат, қишлоқ хўжалиги каби йўналишларга ташқи қарзни жалб қилишда давом этмоқда. Қарз жалб қилишда қўшни давлатларда ҳам жараёнлар кетмоқда.

Дунёда мамлакатлар ўзини ривожлантириш учун иккита муқобил йўлнинг бирини танлаши керак. Биринчи йўл – солиқларни ошириш. Иккинчиси эса четдан инвестиция, ташқи қарзни жалб қилишдир. Кўп давлатлар қатори биз ҳам иккинчи йўлни танлаганмиз. Солиқларни ошириш сиёсати юритилса кўп нарса йўқотилади, тадбиркорлар фаолиятида қийинчиликлар юзага келади. Камбағалликни қисқартириш борасидаги истиқболли ишларимизга бу йўл тўғри келмайди.

– Ташқи қарз ҳақида гапирилганда қарз берувчилар кимлар, деган савол ҳам юзага чиқади? Биз кимлардан қарз оляпмиз?

– Ташқи қарз олишдан олдин йўналишлар белгилаб олинади. Қайси соҳаларни стратегик ривожлантириш керак деган савол атрофида кенг қамровда таҳлилий фикрлашилади. Драйвер йўналишлар илмий асосда ўрганилади. Буларга инвестицияларни жалб қилиш мақсади қўйилади.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари Хитой эксимбанки, Хитой давлат тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа мамлакатларнинг молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади. Асосан турли инвестиция дастурлари давлат кафолатлари остида молиялаштирилиши учун қарз маблағлари жалб этилган.

Давлатлардан ҳам қарз олинади. Бу борадаги муносабатлар ҳам қонунчиликда кўзда тутилган бир қанча мезонларни ўз ичига олади.

– Ташқи қарзини энг кўп жалб қилаётган давлатлар, уларнинг иқтисодиётидаги бугунги ҳолат хусусида нималар дея оласиз?

– Дунёнинг энг ривожланган ўнта давлати рейтинги бор. Ўша мамлакатлар ташқи қарзи энг кўп давлатлар рўйхатида ҳам олдинги ўринларда туради. Масалан, Америка Қўшма Штатлари 18 триллион доллардан зиёд бўлган қарзга эга. Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея каби давлатларнинг ҳам ташқи қарзи катта. Бугун бундай қарз мамлакатларни хавотирга солмайди.

Масалан, охирги хабарларга кўра, Америка Қўшма Штатларида ташқи қарз миқдорини ошириш бўйича маслаҳатлашув кенгаши ўтказиляпти. Шунингдек, Европа Иттифоқида ташқи қарзлар бўйича янги келишувларни амалга оширишга ҳаракатлар қилиняпти. Инқирозлар, глобаллашув даврида иқтисодий масалалар ана шундай ҳал этилмоқда. Бугун дунёдан узилган ҳолда ривожланиб бўлмайди.

– Суҳбат учун, вақтингизни аямаганингиз учун сизга миннатдорлик билдирамиз.

Ҳурматли ўқувчи, бу мавзу юзасидан сизда қандай саволлар бор? Фикр-мулоҳазаларингизни йўлланг. Келгуси суҳбатларда биз бунга алоҳида тўхталамиз.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TcwDzWNRU5o?si=Sr5kSVIPbUE37Ku5" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири 

Икром АВВАЛБОЕВ

 суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи қарз масаласида ваҳимага ўрин йўқлигини иқтисодчилар қандай изоҳлайди? (+видео)