Мамлакатимиздаги мавжуд қонунчиликка кўра, сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудлар (Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудлари)да қудуқларни бурғилаш бўйича мораторий эълон қилинди. Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоеванинг маълум қилишича, вазирлик томонидан 2023 йилда саноат корхоналарида локал оқова тозалаш иншоотлари қуриш ва реконструкция қилинишини назоратга олиш, табиий объектларга ифлосланган оқова сувлар ташланишининг салбий таъсирини камайтириш, йирик дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ифлослантирувчи манбаларни бартараф қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Хусусан, меъёридан ортиқча ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини ҳосил қилувчи корхоналар билан локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш ёки реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.  

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 3 та, Андижонда 6 та, Бухорода 2 та, Жиззахда 7 та, Қашқадарёда 4 та, Навоийда 7 та, Наманганда 6 та, Самарқандда 8 та, Сирдарёда 8 та, Сурхондарёда 4 та, Тошкент вилоятида 13 та, Хоразмда 4 та ва Тошкент шаҳрида 7 та корхонада локал тозалаш иншоотлари қайта тикланмоқда. Бунинг натижасида кунлик ҳосил бўлаётган 73,2 минг метр куб ёки йиллик 21,9 миллион метр куб оқова сувларнинг атроф-муҳитга тозаланмасдан ташланишининг олди олинмоқда, очиқ сув ҳавзаларидаги сув сифати яхшиланмоқда.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, 2023–2025 йилларда босқичма-босқич республика бўйича 34 та ер усти табиий сув объектлари (дарёлар, кичик дарёлар ва табиий кўллар)нинг санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режалаштирилган.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқова сувларнинг атроф-муҳитга тозаланмасдан ташланиши олди олинмоқда