КХДР чоршанбага ўтар кечаси Япон денгизи томонга иккита баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япония Қирғоқ хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ракеталар етиб борган жой маълум эмас.  

Мамлакат жамоат телевидениеси Мудофаа вазирлигига таяниб, “ракеталар Япония иқтисодий ҳудудидан ташқарига тушган”ини айтган.

Ҳукумат муайян ахборотни тўплаш ва таҳлил қилишни бошлаб юборди, дейилади хабарда.

Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Мацуно Шимолий Кореяга кескин норозилик билдирилганини маълум қилди.  

“Норозилик Пхеньянга Пекиндаги элчихонамиз воситачилигида етказилди”, деди у.  

КХДР йил бошидан бери 20 марта ракета учиргани тахмин қилиняпти.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КХДР яна ракета учирди