Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “И. Т” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси электр тармоғига ноқонуний улангани оқибатида 783,5 миллион сўмликдан зиёд зарар етказган.

Сурхондарё вилояти Термиз туманида фаолият юритиб келаётган “С.А.Ф.” МЧЖга қарашли иссиқхонанинг электр ҳисоблагичи нотўғри улангани оқибатида эса қарийб 134 миллион сўмлик ресурсдан ноқонуний фойдаланилган. 

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фуқаро А. Х.га тегишли чорва хўжалиги электр тармоғига ноқонуний уланганлиги туфайли 119 миллион сўмликка яқин зиён етказган.

Мазкур субъектлар давлат манфаатига жами 1,3 миллиард сўмликдан зиёд зарар етказган.

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматига кўра, ушбу ҳажмдаги электр энергияси 11,5 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг. 

Ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилган.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзэнергоинспекция”: 1,3 миллиард сўмликдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош этилди