Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда “Winrok international” халқаро нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда “Одам савдосига қарши курашда нотижорат ташкилотларнинг роли ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари, одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш билан шуғулланадиган нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Қайд этилдики, ҳудуд ва чегара билмайдиган одам савдоси жиноятларининг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдиради. Шу мақсадда 2013 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 30 июль– Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинган. БМТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот мутахассисларининг таҳлилий хулосаларига кўра, ундан жабр кўрганлар сони бир неча миллионларни ташкил этади. 

Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил қилмоқда. 

Хусусан, “Меҳр” операциялари доирасида юртимизга олиб келинган хотин-қизлар ва болалар саломатлигини тиклашда, уларга психологик кўмак беришда, қолаверса, одам савдосидан ва мажбурий меҳнатдан жабрланган фуқароларни ватанга қайтаришда, уларни реабилитация қилишда, касбга йўналтириб, бандлигини таъминлашда ҳам нотижорат ташкилотлар бевосита иштирок этиб келмоқда.

Тадбирда шунингдек, нотижорат ташкилотларнинг мазкур соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, одам савдоси ва мажбурий меҳнатни олдини олиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари учун Олий Мажлис ҳузуридаги нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятларининг бошқа институтларини қўллаб-қуватлаш жамоат фонди орқали бериладиган грант танловларда иштирок этиш тартиб таомиллари ҳам тушунтирилди. Қолаверса, одам савдосидан жабрланган ва жабрланган деб тахмин килинаётган шахсларни Реабилитация хизматларидан фойдаланиши ва уларни иш билан таъминлаш масалалари ҳам иштирокчилар томонидан муҳокама этилди. 

Тадбир якунида Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш мақсадларини кўзловчи ижтимоий лойиҳаларни кўпайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш, лойиҳалар орқали аҳолимизнинг ҳуқуқий маданияти ва билимини ошириш, одам савдосидан жабр кўрган фуқаролар билан ишлашда давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш каби ўндан ортиқ масалалар юзасидан мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил:

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/B-AO8zBf01s" title="Одам савдосига қарши курашда ННТларнинг ўрни муҳокама қилинди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Д.Якубов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одам савдосига қарши курашда ННТларнинг ўрни муҳокама қилинди (+видео)