2023 йил 11 сентябрда Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Шу асосда тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси бешта устувор йўналиш бўйича юзта муҳим мақсадни ўз ичига қамраб олган.

ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма мажлисида Стратегия ижросини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

– “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халққа хизмат қилиши шарт бўлган адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш каби ғоялар акс этган, — деди ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов. – Хусусан, келгуси етти йилликда иқтисодиёт ҳажмини икки баробар ошириш, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этиш, камбағалликни икки баробарга камайтириш, мактабгача таълим билан қамров даражасини юз фоизга етказиш каби қатор вазифалар белгиланган. Стратегияда белгиланган мақсад-вазифалар Барқарор ривожланиш миллий мақсадларини амалга ошириш учун ўзига хос “йўл харитаси” вазифасини ўтайди. Мазкур стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотларнинг энг устувор вазифасидир.  

Қўшма йиғилишда сўз олганлар Стратегияда ўз аксини топган қатор йўналишлар бўйича тўхталди. Қайд этилганидек, биргина қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш борасида белгиланган вазифаларга кўра, келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичининг 25 фоиздан юқори бўлиши таъминланади. Ҳудудларда 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган юзта янги агрологистика марказлари фаолияти йўлга қўйилади ҳамда уларнинг экспорт салоҳияти бир миллиард долларга етказилади.  

Мажлисда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармон ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мазмун - моҳиятини тарғиб этиш ва тушунтириш борасида вазифалар белгилаб олинди. Ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, партиянинг чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясидан келиб чиқадиган вазифалар белгиланди