Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари йўл соҳасидаги тизимли муаммоларни санаб ўтди.

Ҳудудларда ўтказилган сўровларда аҳоли ички йўлларнинг ҳолати ва сифатини долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатган. Ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали лойиҳалар қийматини камида 20-30 фоизга қисқартириш мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилишда йўлларни лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди. Кичик, ўрта ва катта йўллар учун ҳам, шунингдек, воҳадаги йўллар билан водийдаги йўллар учун ҳам бир хил “шаблон” лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳаларда йўл бўйи инфратузилмасини назарда тутилган ҳолда халқаро йўлларда савдо ва сервис объектларини тартибли жойлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали лойиҳалар қийматини камида 20-30 фоизга қисқартириш мумкин