ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, собиқ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг бир гуруҳига “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Термиз шаҳридаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида қурилган янги уй-жойлар калитлари топширилди.
73 квадрат метр майдонга эга хонадонлар барча маиший ва зарур уй-рўзғор жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган бўлиб, 23 ёшдан 30 ёшгача бўлган 6 нафар собиқ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига берилди.
– Бугун жуда хурсандман, - дейди собиқ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Ражапова Фарангиз. – Доим ўз уйим бўлишини орзу қилганман. Президентимизнинг ғамхўрлиги билан бу орзуим амалга ошди. Менга берилган уйда барча зарур шароитлар бор. Эътибор ва ғамхўрликдан жуда миннатдорман.
[gallery-13546]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА