Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

2023 йил 30 апрелда ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлиги Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ ўтказилган президентлик сайлови яна бир бор жамиятимизнинг сиёсий етуклиги, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни халқимиз тўлиқ қўллаб-қувватлаганидан далолат бермоқда.

Шу билан бирга, янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш талаб этилмоқда.

Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида:

1. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилганлиги инобатга олинсин:

барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;

аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;

аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;

халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;

мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

2. Қуйидагилар:

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгилансин ҳамда бу бўйича уларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юклансин;

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган ва амалга оширилиши давом этаётган, ўз аҳамиятини йўқотмаган барча мақсадларга эришиш ва долзарб вазифалар бажарилиши таъминлансин.

3. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда – Республика комиссияси) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика комиссияси (А.Арипов) зиммасига:

а) “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, шунингдек, уни амалга ошириш бўйича тегишли йиллик дастурларни тайёрлаш ва ижросини мувофиқлаштириш;

б) “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги ислоҳотлар бўйича тадбирларнинг аҳоли томонидан билдирилган фикр ва ташаббуслар асосида сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилишини назорат қилиб, натижаси юзасидан ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилишини таъминлаш;

в) икки ой муддатда:

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг жойларда амалга оширилиши натижалари танқидий ўрганилишини;

аҳоли ўртасида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш натижалари кенг муҳокама қилиниши, фуқароларнинг мазкур масала бўйича таклифлари тизимлаштирилган ҳолда таҳлил этилишини;

ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган тизимли омилларни аниқлаш ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида уларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўрилишини таъминлаш вазифалари юклансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳудудлар кесимида ижро этилиши юзасидан вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ахборотини ҳар чоракда эшитиш ва танқидий муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.

5. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни бажариш бўйича амалий чора-тадбирлар ижроси, тегишли мақсадли кўрсаткичларга эришилиши ва улар доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши устидан назоратни қуйидаги тартибда амалга ошириш белгилансин:

а) Адлия вазирлиги Ҳисоб палатаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан биргаликда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни тегишли йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини тизимли мониторинг қилиб, унинг натижаларини ҳар ойда Республика комиссиясига киритиб боради;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари ўз ҳудудларида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросининг тегишли йилларда ҳудудлар кесимида амалга оширилиши бўйича ҳар чоракда назорат тадбирларини ўтказади;

в) Вазирлар Маҳкамаси ҳар ойда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси амалга оширилишини Бош вазир ўринбосарлари ҳузурида танқидий кўриб чиқишни таъминлайди, ҳар чоракда Ҳукумат мажлисларида муҳокама қилиб боради ҳамда ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тадбирлар юзасидан Ҳукумат аъзоларига, шу жумладан, вазирларга нисбатан тегишли чоралар кўради ҳамда ҳар ярим йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Ўзбекистон – 2030” стратегияси амалга оширилиши юзасидан ҳисобот тақдим қилади.

6. Вазирлар Маҳкамаси (А.Арипов) бир ой муддатда:

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-2024 йилларда ҳудудлар кесимида амалга ошириш чора-тадбирлари бўйича Ҳукумат қарорлари қабул қилинишини;

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги йўналиш ва мақсадлардан келиб чиққан ҳолда Бош вазир ўринбосарларига бириктирилган тармоқ ва соҳалар кесимида аниқ вазифалар белгиланишини таъминласин.

7. Адлия вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишилиши, жамоатчилик муҳокамасига қўйилишига амалий ёрдам кўрсатиб борсин.

8. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси – халқ стратегияси” шиори остида белгиланган ислоҳотларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” маркази:

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросининг таъминланиш даражаси, унда белгиланган ислоҳотларнинг сифатли амалга оширилишини аҳоли томонидан ҳар бир мақсад ва ундаги кўрсаткичлар кесимида баҳолаш, улар юзасидан ўз фикрларини қолдириш ва ташаббуслар билдириш имкониятини яратувчи онлайн портални ишга туширсин;

ҳар ойда баҳолаш натижалари ва аҳолидан келиб тушадиган фикр-мулоҳазаларни умумлаштириб, Республика комиссиясига тақдим этиб борсин;

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (Ж.Қўчқоров) билан биргаликда ҳар йили “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га мувофиқ амалга оширилиши бўйича таҳлилни жамоатчилик билан биргаликда ўтказиш ва натижаларини эълон қилиб бориш тизимини йўлга қўйсин;

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни тегишли йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар бажарилиши якунларига бағишланган ахборот-таҳлилий шарҳларни тайёрлаш, уларни хорижий тилларда эълон қилиш ва кенг тарқатишни таъминласин.

9. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мунтазам равишда:

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда кенг шарҳлаб борилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка етказилишини;

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ижроси ва белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати юзасидан аҳолига холис ва тўлиқ маълумот етказилишини таъминласин.

10. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Мазкур Фармон ижросини ҳар ярим йилда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Республика комиссияси зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.

Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                                                                                            Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2023 йил 11 сентябрь

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида