Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш йўли” мавзуида халқаро анжуман ўтказилди.

ЖСТ масалалари бўйича идоралараро комиссияси, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили, асосий музокарачи Азизбек Ўрунов, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг собиқ раиси Ли Та Хо, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Япония, Франция давлатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети раҳбарияти, профессор ва талабалар иштирок этди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биринчи проректори Дурбек Омонов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг, Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили, бош музокарачи Азизбек Ўрунов ва бошқалар Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган иқтисодиёти ва стратегик жойлашуви билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш арафасида тургани, бу жараёнда халқаро ҳамкорларнинг қўллаб-қувватлаши ва тажрибаси амалий аҳамият касб этишини таъкидлади.    

Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили, бош музокарачи Азизбек Ўрунов айтиб ўтганидек, жамоа аъзолари ва миллий экспертларнинг салоҳиятини ошириш жуда муҳим. Ушбу анжуманнинг ташкил этилиши ҳам шунга хизмат қилади.  

– ЖСТ Ўзбекистон учун, шубҳасиз, устувор вазифа ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев аъзоликка кириш бўйича ўз олдига аниқ, эришилиши мумкин бўлган мақсадларни қўймоқда. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлида улкан қадамлар ташладик. Жорий йилда бу борада салмоқли натижаларга эришамиз, деб ишонаман, – деди А.Ўрунов.  

[gallery-13528]

Қайд этилганидек, ушбу анжуман иштирокчилар учун ўзаро мулоқот майдони бўлиб, унда халқаро савдо ҳамкорлигини ошириш бўйича умумий фикрга эга бўлган академик доиралар, ҳукумат ва саноат вакиллари ўртасида билим, илғор тажрибалар алмашиш ва улар ўртасидаги алоқаларни ўрнатишга имконият мавжуд.  

– Кейинги йилларда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи анча жадаллашди. Чунки Ўзбекистон тараққиёти босқичида бунинг аҳамияти катталиги ва долзарблигини кўриб турибмиз. Айтиб ўтиш керакки, ЖСТга аъзо бўлиш осон жараён эмас. ЖСТга аъзо бўлиш учун жуда кўп ишларни амалга ошириш керак бўлади. Биринчи навбатда, парламент аъзоси сифатида миллий қонунчилигимизни инвентаризация қилиб, ЖСТга аъзо давлатларнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, нафақат иқтисодий, балки ижтимоий, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича тегишли қонун-ҳужжатларини янада такомиллаштириш керак, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева.  

Анжуманда савдога кўмаклашиш ва тартибга солиш ислоҳотлари, иқтисодий ва тижорат имкониятлари, ҳуқуқий ва институционал, маҳаллий саноатга таъсири, ҳалқаро ҳамкорлик, жамиятнинг хабардорлигини ошириш масалалари бўйича сўз юритилди.  

Унда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш орқали келажакда эриша оладиган потенциал иқтисодий фойда, чет эл бозорларига кириш ва янги савдо имкониятлари, ЖСТга муаммосиз ўтишни таъминлаш учун ишлаб чиқилиши ва такомиллаштирилиши лозим бўлган ҳуқуқий ва институционал асослар каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.  

Шунингдек, экспертлар Ўзбекистоннинг савдони тартибга солиш билан боғлиқ ислоҳотларни ЖСТ стандартлари ва амалиётига қай даражада мослаштирганини таҳлил қилди.  

Насиба Зиёдуллаева, Муродхон Хўжаев (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича маҳаллий ва халқаро экспертлар ўзаро тажриба алмашди