Сўнгги йилларда дунёда юз бераётган турли офатлар, ҳусусан зилзила талофатлари сейсмология соҳасининг ҳар бир мамлакат учун нақадар муҳим эканини англатмоқда. Ўзбекистонда ҳам сейсмология соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳа вакиллари, олимлар бу йўналишда қатор илмий изланишлар, янги лойиҳаларни олиб бормоқда.

Сейсмология соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонуни, Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди. Ҳукумат томонидан соҳани янада ривожлантириш учун Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Сейсмология соҳасини қўллаб-қувватлаш, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш фонди ташкил этилди.    

Бугун Тошкент шаҳрида Халқаро сейсмология мактаби, МДҲ давлатларининг ёш сейсмологлари мактаби халқаро анжумани бошланди. 11-15 сентябрь кунлари ўтказиладиган мазкур тадбирда 9 та давлатдан 106 нафар олим қатнашмоқда. Мазкур семинар сессияларга бўлинган ҳолда ўз ишини олиб бормоқда.    

 [gallery-13524]

— Бундай тадбир юртимизда илк маротаба ўтказилмоқда, — дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти катта илмий ходими Зуҳриддин Шукуров. — Ёш олимларимиз ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этмоқда. Улар хорижлик ҳамкасблари билан  билим ва тажрибаларини алмашмоқда. Келажакда сейсмология соҳасида етук мутахассис бўлиб етишишлари учун уларга бундай мулоқотлар яхши натижа беради.  

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни сейсмология фанига кенг жалб қилиш, уларга соҳанинг замонавий жиҳатларини тушунтириш, бу йўналишдаги хорижий тажриба, ютуқ ва камчиликларни баҳолаш, аҳолини табиий офатлардан ҳимоя қилиш йўналишидаги изланишларни ривожлантиришдан  иборат.  

Н.Раҳмонова, А.Мамадаминов(сурат)  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш сейсмологлар мактаби халқаро анжумани бошланди – ундан нималар кутилмоқда?