Ўтган ҳафтанинг сўнгги кунлари мамлакатимиз пара спортчилари учун омадли ўтди. Ливаннинг Байрут шаҳрида пара таэквондочиларимиз қитъа чемпионатида 11 та медаллар шодасини қўлга киритган ҳолда, 22 та давлат терма жамоалари орасида 2-ўринни эгаллаган бўлса, Сербия пойтахти Белград шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича поёнига етган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Холмурод Эгамбердиев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиқди.

Матонатли пара таэквондочиларимиз Осиё очиқ чемпионатининг муросасиз беллашувларида 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалига сазовор бўлишди. Пара таэквондочиларимиз Жавоҳир Алиқулов, Асад Тоштемиров ва Гулжаной Наимова ўз вазнларида олтин, Қудрат Ҳайдаров, Асад Анваров, Камола Жўраева кумуш ҳамда Қудратилло Суннатов, Зуҳриддин Тоҳиров, Асил Ҳусанов, Қудрат Муҳаммадиев, Зиёда Исоқова бронза медалларини қўлга киритишди.  

Пара таэквондочилар устози Бобур Қўзиев эса қитъа чемпионатининг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди ва махсус кубок билан тақдирланди.  

Белградда пара академик эшкак эшиш ўтган жаҳон чемпионатида дунёнинг 100 дан зиёд давлатидан спортчилар қатнашди. Улар орасида ҳамюртимиз Холмурод Эгамбердиев PR1M1X классида яккалик баҳсларнинг саралаш, ярим финал мусобақаларини муваффақиятли ўтказиб, финалда 09:14:79 вақт билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ушбу натижа Эгамбердиевга Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг йўлланмасини тақдим этди.  

Т. Рўзиев. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонатли спортчиларимиз Байрут ва Белградда зафар қучишди