Мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллиги арафасида Президентимизнинг тегишли фармони билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Бухородаги “Мергантекс” МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери бош директори Иброҳим Ҳамроев ҳам “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор” фахрий унвонига сазовор бўлди.  

“Мергантекс” МЧЖ дастлаб ўн нафар ишчи билан иш бошлаган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони минг нафардан ошди. Айни пайтда корхонага 25 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилган. Қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат тармоқларида етиштирилаётган маҳсулот ҳисобидан экспорт салмоғини 20 миллион АҚШ долларидан ошириш мақсад қилинган. Уч йил олдин мазкур агрокластер томонидан Хитой давлатидан плёнка остига чигит экишга мўлжалланган 20 та замонавий экишгич — агрегат ускунаси харид қилинган. Агрокластерда умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларига тенг томчилатиб суғориш қурилмалари ва улар учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. Айни кунда “Мергантекс” МЧЖ да фермер хўжаликлари далаларига ўрнатилаётган насос агрегатлари, ҳовузлар учун мембрана қопламалари, гидрант, фильтр, қатор ораларига тортилаётган шланглар, электр таъминотида трансформаторлар ҳолати ўрганилиб, зарур деталларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Мазкур агрокластер томонидан 1 минг 300 гектар майдонда томчилатиб суғориш жорий этилган. Натижада сув сарфи камайиб, ернинг унумдорлиги оширилаётгани хўжаликлар моддий манфаатдорлигини ҳам оширмоқда. Айрим фермер хўжаликлари пахтадан 70 центнергача ҳосил олинмоқда.  

Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида “Мергантекс” МЧЖ шаклидаги  пахта-тўқимачилик кластери бош директори Иброҳим Ҳамроев иштирокида  ўтказилган учрашувда шулар ҳақида сўз борди.  

Институт жамоаси ва талаба ёшлар билан бўлган самимий мулоқотда Иброҳим Ҳамроев ўзининг ҳаёт йўли, талабалик даври, меҳнат фаолияти тўғрисида йиғилганларга маълумот берди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва пахтачилик саноатида эришаётган ютуқлари, фаолияти давомида бошидан кечирган қийинчилик ва машаққатлари, амалга оширган лойиҳалари ҳамда “Мергантекс” МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери хусусида тўхталди.  

Мулоқот давомида мураккаб иқлими ва сув танқислиги яққол сезилаётган вилоят қишлоқ хўжалиги тармоғида экинларни суғоришнинг инновацион, ресурс тежамкор усулларини жорий этиш, бу орқали маҳсулдорликни ошириш бўйича фикр мулоҳазаларини билдирилди. Хусусан, қишлоқ хўжалигининг асосий йўналишларидан бири бўлган пахтачиликда ҳосил етиштириш технологияси, илмга асосланган илғор тажрибаларни амалиётга жорий қилиш, сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари тўғрисида маълумот бериб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.  

Учрашувда талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга кластер раҳбаридан батафсил жавоб олди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат қилган кам бўлмайди