Бекзод Қурбонов шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди
Словакияда ўтаётган от спортининг конкур бўйича "Šamorín - Danube Champions Tour IV 2023" турнирида Бекзод Қурбонов иккинчи олтин медалга сазовор бўлди.
Мусобақа давомида 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида чавандоз “Санта Хипика” лақабли оти билан энг яхши натижани қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз чавандозлари мазкур мусобақадан кейин Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Хитойга йўл олади.
Ж. Тошхўжаев, ЎзА