Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилоятидаги "Паркент" ижод уйида ёш ижодкорларнинг "Нигоҳ" ижодий семинари ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур семинар  Президент Администрацияси ташаббуси билан Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдураҳмонов, Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, маданият вазири Озодбек Назарбеков илк марта ўтказилган ушбу ижодий семинар мамлакатимиз кино, театр, адабиётига янги овоз, янгича ижодий жараёнларни олиб киришда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

– Ижодий ҳамкорликни келгусида янада кучайтириш, унинг  бардавомлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда, - деди С.Саййид. – Бугун Президентимиз томонидан адабиёт, санъат ривожига катта эътибор қаратилмоқда. Бу эътибор маърифий соҳа равнақидаги ана шундай ижодий лойиҳаларда ҳам ўзининг ифодасини топмоқда.  

– Ижод аҳлига ўзгача завқ ва шодиёна бахш этувчи кўплаб танлов ва фестиваллар сафига ушбу семинар ҳам қўшилгани жуда қувонарли, - деди О.Назарбеков. – Бунинг натижасида ёш ижодкорларнинг кино, театр асарларининг камчиликлари тузатилди, таҳрир бўлди. Ўйлашимча, бу семинар ёшлар ижодида янги саҳифаларни очиб беришда муҳим аҳамият касб этди.

– Режиссёр, драматург,  рассом биргаликда ишлаши керак, аслида,  - деди Ўзбекистон давлат драма театри бош режиссёри Олимжон Салимов.  – Ёшларнинг изланиш,  мукаммал асар яратиш йўлидаги интилишидан жуда қувондим. Саҳналарда фидойи қаҳрамонлар бўлишини жуда истайман. Ёшлар Президент томонидан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиши керак.

– Ушбу семинарга ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги "Баҳодир"  бадиий фильмининг сценарийсини олиб келгандик,  - деди ёш сценарийнавис Сардор Ҳамроев. – Режиссёр Самидхон Лутфуллаев билан бирга мазкур асарни такомилига етказиш бўйича устозлардан керакли маслаҳатларни олдик.

Семинар давомида шўъбаларга бўлинган ҳолда йиғилишлар, маҳорат дарслари, фильм премьералари, адабий муҳокамалар бўлиб ўтди.

Муҳокамалар натижасида драматург Учқун Ўсаров, режиссёр Достон Ҳақбердиев, рассом Жалолиддин Раҳимовнинг шифокорлар фаолиятига бағишланган "Нурли йўл" мусиқали драмаси, драматург Аббос Хуррамов ҳамда режиссёр Умид Нурматовнинг педагоглар фаолиятига оид "Ҳечдан кўра кеч" драмаси ғолиб бўлди.  

Сценарийнавис Сардор Ҳамроев ҳамда Самидхон Лутфуллаевнинг "Баҳодир" тўлиқ метражли фильми, сценарийнавис Зулфия Қуролбой қизи, режиссёр Шоҳруҳ Муродов ҳамда оператор Самижон Суннатуллаевнинг "Келин" номли тўлиқ метражли фильми энг яхши, деб топилди.

Қўғирчоқ театри йўналишида драматурглар Мансур Рўзиев ҳамда Достонбек Раҳматуллаевнинг "Орзулар ғалабаси", Мунира Қиличеванинг "Озодлик олтиндан қиммат" ижодий лойиҳалари энг яхши деб топилди.  

Ғолиб муаллифлар моддий жиҳатдан рағбатлантирилиши билан бирга уларнинг асарлари давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилади ва суратга олинади.

Семинарда яна бир қатор пьесалар пойтахт театрларида саҳналаштириш учун тавсия этилди. Айни пайтда устоз адиб ва режиссёрлар, драматурглар, санъатшунослар ҳам тақдирланди.

  Назокат Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ижодидаги янгича "Нигоҳ"