Парижни санъат, тарих, мода ва маданият шаҳри, деб бежиз айтишмаган.

Франциянинг маданий маркази сифатида эътироф этилган ушбу шаҳарда маҳаллий ва хорижий фуқароларга мусиқий дастурлар ранг-баранглигини тақдим этиш, қизиқарли фестиваль ва турли анжуманларни ўтказиш одат тусига кирди.

Парижда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма очилиши муносабати билан ЮНEСКО Бош қароргоҳида атоқли бастакор Дмитрий Янов-Яновский асарининг жаҳон премьераси ҳам бўлиб ўтди. Бастакор “Зиж – Буржлар таронаси” асарини Шарқнинг тўрт буюк мутафаккири: Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ва Мирзо Улуғбек сиймосига ҳурмат тариқасида яратган.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ўтказилаётган мусиқий лойиҳада Алибек Кабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ўз ижроси орқали санъат ихлосмандларини юртимиз тарихий меросининг янги қирралари билан таништирди.

– Муҳим аҳамиятга эга воқеа – ЮНEСКО бош қароргоҳи тарихий биносида Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри концертини қўйдик. Биз “Зиж – Буржлар таронаси” деб аталувчи ажойиб мусиқий асарини ижро этдик, – деди Ўзбекистон давлат филармонияси тасарруфидаги миллий симфоник оркестри дирижёри Алибек Кабдураҳмонов. – Нодир асарларда буюк алломаларимиз билан боғлиқ сюжетлар ифодаланган. Ташкилот бош қароргоҳида тадбир ўтказиш, айниқса, Ўзбекистон номидан иштирок этиш биз учун катта шараф.

Қайд этилишича, оркестр таркибида 7-8 нафар, халқ чолғу асбоблари йўналишида 11 нафар мусиқачи иштирок этди. Асар 14 қисмда ижро этилиб, ҳар бир қисм муайян юлдузга бағишланган.

Шунингдек, навбатдаги йирик маданий тадбир буюк аллома, фан арбоби Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан ташкил этилди. Мусиқий асарлар, ўзбек миллий куйлари оқшом иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Улар бой тарихий-маданий меросимиз билан бирга мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти, санъатимизни қўллаб-қувватлаш, ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этишди.

– Бугунги оқшомда ЮНEСКО канцерт залида эмасдим, гўёки, осмонда юлдузлар билан учдим, – дея таассуротларини изҳор этди хорижлик томошабинлардан бири. – Ўзбек мусиқасини тинглаш баробарида мамлакатингиз бетакрор ва тарихий санъати, маданияти ва урф-одатлари билан жаҳон ҳамжамиятини ўзига ром этаётганига иқрор бўлдим. Аслида Франция ва Ўзбекистон санъати бир-бирига жуда ўхшаш, куй-наволаримиз оҳанги уйғунлашган.

Ўзбекистон миллий симфоник оркестри ижроси томошабинларни буюк илмий кашфиётлар муҳитига чорлади. Санъат ихлосмандлари ўзбек оҳангини тараннум этувчи куй-наволарни юқори баҳолагани, айниқса, қувонарли.

Шу тариқа, Париж шаҳрида ўтказилган “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” мавзусидаги тўрт кунлик кўргазма якунига етди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/R2Wip55KJxk?si=wjeflOFX-ICeiq2C" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,

Нишонбой Абдувоитов (видео),

ЎзА

Франция,  Париж.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парижда Шарқнинг тўрт мутафаккирига бағишланган “Зиж – Буржлар таронаси” асари премьераси бўлиб ўтди