Олтин кузнинг ўтаётган ҳар бир лаҳзасини ғанимат билган Тошкент вилояти деҳқонлари мавсум сарҳисобига яқинлашмоқда. Далаларда етиштирилган пахта ҳосилини увол қилмасдан йиғиб олиш галдаги муҳим вазифалардан бири. Бунинг учун жойларда пухта тайёргарлик кўрилди.

Вилоятда 2023 йилда 70 минг 161 гектар майдонда ғўза парвариш қилинган. Ушбу майдонларда 283 минг тонна пахта хом ашёсини етиштириш учун 2 минг 100 та фермер хўжалиги ва 6 та пахта-тўқимачилик кластери билан контрактация шартномалари тузилган. Жойларда соҳа мутахассислари билан бирга далаларда дефолиация тадбирлари сифатли ташкил қилинмоқда.  

Пискент тумани пахта тозалаш заводи ҳудудида терим отрядларининг мавсумга тайёргарлиги юзасидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда Тошкент вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари Холмирза Ниёзов, Пискент туман ҳокими Нодирбек Якубов, барча сектор раҳбарлари, тегишли ҳоким ўринбосарлари, “Реал агро соттон” пахтачилик кластери раҳбарлари, аграр соҳа мутахассислари ҳамда терим отрядлари бошлиқлари қатнашди.  

Пахтакорларнинг мақсади 24 минг 69 тонна “оқ олтин” хирмони бунёд этиш. Мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида зарур техника воситалари, 8 та терим машинаси, 120 та трактор, 220 та тиркама, 110 та терим отряди ташкил этилиб, фермер хўжаликларида теримчилар учун зарур шароит яратилган.

– Пахта мавсуми иш билан банд бўлмаган фуқаролар учун даромадли давр ҳисобланади, – дейди туман ҳокими Нодирбек Якубов. – Терим отрядлари учун пахтазорда озиқ-овқат, ичимлик суви ва иссиқ чой, кундалик терим пуллари ҳамда ҳашарчилар учун хавфсиз ётоқ жойлари ҳозирланган. Аммо теримда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига, вояга етмаганларнинг жалб қилинишига йўл қўйилмайди. Буни қатъий назоратга олганмиз.  

Шундан сўнг, жонлиқ сўйилди. Қуръон тиловат қилиниб, эл ризқига, ҳосилга барака тилаб, дуолар қилинди. Семинар якунида 110 та отряд раҳбарининг ҳар бири қозон-ўчоқ, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси ҳамда ҳар бири 2 миллион 500 минг сўмдан аванс пулларини қабул қилиб олди.  

Бўка туманида ўтказилган семинарда эса Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, сектор раҳбарлари, туман сектор раҳбарлари, аграр соҳа вакиллари, фермерлар ва терим отрядлар бошлиқлари қатнашди. Унда пахта йиғим-терим мавсумини тез ва уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳосилни нобуд қилмасдан йиғиб олиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.  

Пахтачилик кластери ва фермерларнинг техникалари ишчи ҳолатда экани, отрядларни шакллантириш, теримчиларни рағбатлантириш, шунингдек, теримчилар учун муносиб ётоқ жойлари тайёрлаш, терим ишлари олиб борилаётган ҳар бир дала майдони бошида теримчилар овқатланиши учун шароитлар ҳозирлаш бўйича зарур тавсия ва топшириқлар берилди. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар бошқа туманларда давом этилмоқда.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида пахта терими бошланди