Ҳар бир ота-она фарзанди олий маълумотли бўлишини истайди. Аммо уни ўқитиш учун имкон бўлмаса, айниқса, бир оиладан 3 нафар фарзанд шартнома асосида ўқиётган бўлса-чи?

Хўш, бу борада давлатимиз томонидан қандай имтиёзлар белгиланган? Яъни, қандай тоифадаги талабаларга контракт пули тўлаб берилади?  

—Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ  мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги “Ёшлар дафтари” тизимини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Ҳайитбой Искандаров. — Яъни, “Ёшлар дафтари”га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади.  

– “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;  

– “Меҳрибонлик” уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;  

–Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба;  

–Оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;  

–Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;  

–Оиласи кам таъминланган талаба.  

— Жорий йилнинг 8 ойи ҳамда ўтган йилда қанча ёшга тўлов-контракт суммаси тўлаб берилди?  

—2022 йилда “Ёшлар дафтари”га киритилган 49 минг 193, 2023 йил 8 ойида 40 минг 980 нафар ёшларга тўлов-контракт пули тўлаб берилди.  

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тўланадиган сумма “Аёллар дафтари”даги суммадан фарқ қилади.  

— Тўлов-контракт пуллари оиласида 3 нафар ёшлар ўқийдиган ҳар қандай оилага берилмайди. Бунинг ўзига яраша тартиблари бор, — дейди Учтепа тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Меҳри Норчаева. —Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низомда кўрсатилган тартиб мавжуд. Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, таълим шаклидан қатъи назар “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёҳуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган 2 ёки ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган миқдоргача “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан секторлар раҳбарлари хулосаси асосида йилига бир маротаба тўлаб берилади.  

— Бу йил ёрдам олган талаба кейинги йил ҳам бу имтиёздан фойдалана оладими?  

— Агар бу йил ёрдам олган талабанинг онаси кейинги йилда ҳам “Аёллар дафтари”ги киритилса, ёрдам олиши мумкин. Бу дафтар ҳар йили январь ойида хатловдан ўтказилиб, февраль ойида шакллантирилади.  

Н.Раҳмонова тайёрлади.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайси тоифадаги талабаларга контракт пули тўлаб берилади?