Нурафшон шаҳри марказидаги катта амфитеатрда мамлакатимиз давлат Мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” бош ғоя асосида ўтказилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган бу йилги тантаналарга катта тайёргарлик кўрилди. Жараёнга оммавий томошалар бўйича юқори тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, мақом ва бахшичилик санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар жалб этилди.  

Бунга байрамга келганлар ҳам гувоҳ бўлди. Улар орасида нуронийлар, эл-юрт хизматида бўлган турли соҳа вакиллари – қурувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, ўқитувчилар каби жамиятимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган меҳнаткашлар жуда кўп. Чорлов мусиқа садолари Ангрен шаҳридаги “Ангрен юлдузлари” болалар рақс жамоаси, “Шанс” шоу-балет халқ жамоаси, Олмалиқдаги “Металлург” маданият саройининг “Колейдаскоп” рақс жамоаси иштирокида флеш-моб намойиши йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади.  

Табрик сўзида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев барчани энг азиз, унг улуғ байрам билан самимий табриклади. Қайд этилганидек, йил сайин қишлоқларимиз қиёфаси халқимиз кўз ўнгида тубдан ўзгариб, шаҳарлардаги каби энг зарур шароитларни ўзида мужассам этган сўлим масканларга айланиб бормоқда. Бу борада аҳолининг фаровон турмуш кечириши учун биринчи галдаги зарур масалалар ечимида қисқа муддатда салмоқли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 8 минг 33 та хонадонни ўз ичига олган 151 та кўп қаватли уй қурилиши бошланган, ҳозиргача 5 минг 200 дан зиёд хонадон эгаларига топширилди. Тоза ичимлик суви билан таъминлашга ажратилган 531 миллиард маблағ ҳисобига 72 та маҳаллага илк бор ичимлик суви кириб борди, 124 тасида таъминот яхшиланди.  

[gallery-13394]

Жойлардаги 44 та мактабда қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди, 5 та мактаб янгитдан бунёд этилди. Бир йил ичида жами 169 та мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.  

Вилоятда жами 38 мингдан зиёд кичик бизнес субъектлари фаолият юритмоқда. Охирги 5 йилда уларнинг вилоят иқтисодиётидаги улуши 73 фоиздан 89 фоизга ошди. Аҳамиятлиси шундаки, вилоят аҳолисининг 1 миллион 256 минг нафари ёки 77 фоизи айнан шу соҳада иш билан банд қилинган. Яратиб берилаётган шароит ва енгилликлар самараси ўлароқ чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар 1 минг 438 тага етди. Шу йилнинг ўзида 105 та шундай корхоналар янгидан очилиб, чет эллик инвесторлар томонидан қарийб 800 миллион доллар миқдорида инвестициялар киритилди.

– Қисқа муддатда соҳанинг бутунлай янгилангани, хусусан “Маҳалланинг беш устуни” дея ном олган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин – қизлар фаоли лавозимларининг янгитдан киритилиши кўплаб муаммоларнинг ўз жойида ҳал қилиш имкониятини яратмоқда, – деди Зойир Мирзаев. – Энг асосийси, ҳар бир масъулга ваколат ва мажбуриятларнинг аниқ қилиб берилгани, молиявий имконияти кенгайтирилгани туфайли ҳозиргача маҳаллалардаги 7 минг 521 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 21 минг нафар фуқароларга ўз бизнесини бошлаш учун 510 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди, 3 минг 107 нафар ёшларнинг контракт тўловлари тўлаб берилди.  

Байрам тантанасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Барча қалбида ўзгача ғурур ва ифтихор билан жўр бўлиб куйлади.  

Шундан сўнг халқимиз ифтихорига айланган Тошкент вилояти фарзандлари хотираси эсланди. Катта экранда ҳудуд ўтмиши билан боғлиқ лавҳалар намойиш қилинди. Шундан сўнг саҳнада қувноқ болажонлар, спортчилар, тинчлигимиз посбонларининг кўргазмали чиқишлари, халқлар дўстлигини тараннум этувчи бадиий чиқишлар барчага ўзгача завқ бағишлади. Айниқса, чинакам байрамона кайфият эстрада хонандаларининг чиқишларидан сўнг бошланди. Эл суйган санъаткорлар, ижрочи ёшларнинг Ватан, дўстлик, меҳру-оқибатни тараннум этувчи қўшиқлари барчага манзур бўлди.  

А.Мусаев, Д.Эрназаров (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида ҳам Мустақиллик байрами кенг нишонланди