Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари якунлари юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори М.Каримовнинг таъкидлашича, абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга киритиш ва шахсини аниқлашда шахсни идентификациялаш воситаларидан фойдаланилди. Бунинг натижасида бошқа бир шахсларнинг абитуриентларнинг ўрнига тест синовларига кириши олди олинди.   

–Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуасидан келиб чиққан ҳолда кимёвий элементлар даврий жадвали, физика фанидан “Доимий физик катталиклар ва шартли белгилашлар жадвали”, шунингдек, кимё, физика ва математика фанларидан асосий формулалар жадвали берилди, – дейди М.Каримов. – Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида кимё, физика ва математика фанларида ҳар бир тест топшириғидан сўнг мисол ишлаш учун маълум миқдорда жой қолдирилди. Натижада абитуриентларга ҳисоб-китоб талаб этиладиган мисолларни тест топшириқлари китобининг охирига кўчириб ишлаш ўрнига шу ернинг ўзида ишлаш имконияти яратилди.  

Шунингдек, эшитишда ва нутқида нуқсони бўлган абитуриентлар учун тест синовларига сурдо таржимонлар жалб этилди.  

2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193  минг 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.    

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абитуриентларга тест синови жараёнида фойдаланиш учун айрим қўлланмалар тақдим этилган