Пахта гулли чинни идишлар кириб бормаган ва фойдаланилмайдиган ўзбек хонадони бўлмаса керак. “Тошкент чинниси” номи билан машҳур бўлган бу маҳсулотлар ўзига хос кўриниши, нақши, жилоси ва сифати билан сайёҳлар эътиборини ҳам жалб этган. Шундан бўлса керак мазкур чинни идишларга бўлган талаб ва эҳтиёж ички бозорда ҳам юқори. Энг қувонарлиси, бугун миллий тимсолга айланган ушбу чинни идишларни нафақат Тошкент шаҳрида, шунингдек, Фарғона вилоятининг Риштон туманида ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Азалдан кулоллар юрти сифатида танилган Риштон туманида кейинги йилларда ушбу тармоқ хизмат кўрсатиш соҳасининг драйверига айланди. Айни пайтда туманда ўнлаб кулолчилик корхоналари, туризм объектлари сайёҳликни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Умуман олганда, туманда янги иш ўринлари ташкил этиш орқали аҳоли фаровонлигини юксалтириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишда кулолчиликнинг ўрни беқиёс.  

Айни жараёнда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар доирасида Риштон кулолчилиги маҳсулотлари нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё, МДҲ давлатлари миқёсида тобора оммалашмоқда. Ўз навбатида АҚШ, Япония, Италия, Туркия сингари мамлакатлар ҳунармандлари, тадбиркорлари билан икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари йилдан-йилга кенгайиб бораётир. 2017 йилда ташкил этилган “Олимжон Илёсов” МЧЖ раҳбари Усмонжон Қодировнинг маълум қилишича, умумий қиймати 3 миллиард сўмлик лойиҳани амалга ошириш учун “Ўзмиллийбанк” Фарғона вилояти бош бошқармаси томонидан 2 миллиард сўм кредит ажратиб, йилига 1 миллион дона чинни буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Туманнинг олис “Навбаҳор” МФЙда иш бошлаган корхонада 100 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари муқим иш ўрнига эга бўлди.  

– Риштонда кулолчилик соҳаси ривожида чинни маҳсулотлари ишлаб чиқариш муҳим аҳамият касб этган, – дейди корхона иш бошқарувчиси Қобилжон Жамолов. – Ҳозирда 10 турдаги чинни пиёла, лаган, косалар тайёрланиб, қўшни республикаларга экспорт қилинмоқда. Битта маҳсулот тайёр бўлгунга қадар 7 хил хомашё қўшилади. Шу тариқа ўнга яқин жараёндан ўтгач, сифатли чинни буюми тайёр бўлади. У табиий сифати, экологик жиҳатдан безарар хомашёдан тайёрланиши туфайли доимо харидоргир ҳисобланади.  

– Энг асосийси “Тошкент чинниси” номи билан машҳур бўлган бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёни ҳар доим туманимизга сайёҳ бўлиб келган хорижликлар диққат марказида бўлиб келмоқда, – дейди корхона менеджери Нодира Қодирова. – Сабаби биз жараённи бир неча босқичда олиб борамиз. Идишлар тайёр ҳолатга келгунига қадар ҳам техникадан, ҳам қўл меҳнатидан фойдаланишга тўғри келади. Зарҳал нақшлар билан зеб беришда асосан қўл меҳнати зарур. Бундай бежирим нақшлар ва танланган ранглар чет элликларга ниҳоятда қизиқ. Сабаби уларга бизнинг чой ичиш учун мўлжалланган пиёламиз ва таомлар учун тайёрланадиган катта ҳажмдаги лаганларимиз янгилик ҳисобланади. Туристлар миллий буюмларни қадрлайди ва ҳавас билан қарайди. Шунинг учун биз бу борада ҳам Риштон мактабига асос солдик. Энди фақат сопол ва кулолчилик мактаби тажрибасини эмас, чинни идишлар тайёрлашда ҳам кераклича маҳоратни бошқаларга ўргата оламиз. Бу тармоқдаги муваффақиятларимизда Ўзмиллийбанк доимий ҳамкоримизга айланган. Банкнинг молиявий кўмаги билан бизда ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот тури кун сайин ошмоқда.  

2023 йилнинг олти ойида корхонада 1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилингани ҳам хорижда ушбу маҳсулотга бўлган талаб нечоғли юқори эканлигини англатади. Яқин келажакда бу ерда сайёҳлар учун алоҳида устахоналар ташкил этилиб, маҳорат дарслари ўтказиш, маҳсулот тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этиш имконини яратиш режалаштирилган. Бу хизмат кўрсатиш соҳасида қўшимча қиймат занжири яратиш, даромад манбаини кенгайтиришда муҳим омилдир.  

Ҳозирнинг ўзида мазкур корхонага Германия, Буюк Британия, Япониядан сайёҳлар ташриф буюриб, халқ амалий санъати дурдоналарига юксак баҳо бераётгани, ҳайрат ва ҳаяжон билан маҳсулотлар сотиб олаётгани боқий қадрият асло завол топмаслигидан далолат беради.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ эса бу борада ҳар доим тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва ишончли ҳамкор бўлиб қолишдан  мамнун.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: Риштон чиннилари дунё бозорида