Бу ҳақда Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) ташқи ишлар вазири Наледи Пандор журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди.

“Биз 23 мамлакат етакчиларидан БРИКСга қўшилиш истаги борлиги ҳақида расман хабар олдик. Шунингдек, яна кўплаб мамлакатлар БРИКСга қўшилиш истаги ҳақида қизиқиш билдирган”, – деди дипломат.  

Ташкилотга қўшилиш истагини расман маълум қилган мамлакатлар рўйхатидан Жазоир, Аргентина, Бангладеш, Бахрайн, Беларусь, Боливия, Куба, Миср, Эфиопия, Гондурас, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Кувайт, Марокаш, Нигерия, Фаластин, Саудия Арабистони, Сенегал, Таиланд, БАА, Венесуэла ва Вьетнам каби давлатлар жой олган.  

Наледининг қўшимча қилишича, ташкилотга бўлган қизиқишнинг кучайиши БРИКС Глобал жануб манфаатларини ҳимоя қилувчи етакчи ҳамжамият эканини яна бир бор исботлайди.  

Бугунги кунда БРИКС ўзида Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР  давлатларини бирлаштириб турибди. 22-24 август кунлари ЖАР пойтахти Йоханнесбургда ташкилотга аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммити бўлиб ўтади.  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
23 та мамлакат етакчилари БРИКСга қўшилиш истагини расман маълум қилган