Бугунги кунда аксарият тўй ва бошқа маросимларни ёз мавсумида ўтказиш одатга айланган. Бир-биридан ҳашаматли тўйхоналар турли маъракалар учун асқатиши тайин. Бироқ, негадир ҳеч биримиз тўйхона дастурхонида тортиқ қилинаётган таомларнинг сифати, унинг қандай шароитда тайёрлангани, хусусан, таомлар тўйхона ошхонасида тайёрланганми ёки уй шароитидами, бу билан қизиқиб ҳам кўрмаймиз. Қачонки, сифати бузилган таомни билмай истеъмол қилиб қўйгачгина шифокорга мурожаат қилишга, ушбу таомни дастурхонга тортган ошпазнинг устидан шикоят қилишга ўрганганмиз.

Жорий йилнинг  4 августида Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тўйхоналарнинг бирида меҳмон бўлган 42 нафар фуқаронинг бир кун аввал тайёрланиб, совиткичсиз сақланган майонезли салатни истеъмол қилишлари ёппасига заҳарланишга олиб келди. Бу ҳақдаги хабарлар эса ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Яхшики, заҳарланганларнинг ҳозирги пайтда умумий аҳволи қониқарли.  

Балки тўйлар мавсумида бу каби сифати бузилган маҳсулотларга кўп дуч келинар, аммо баъзи меҳмонлар яхши куни сабаб тўй эгаларининг дилини хира қилишни истамайди ва билиб-билмай айниган таомни тортишади, сўнг эса пушаймон бўлишади.  

Ачинарлиси эса бугун тўйхона эгаларининг дастурхонга узатаётган таомлари қандай шароитда тайёрланаётганини рисоладагидек назорат қилиб бориш — гўёки баъзилар учун тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш ёки тўсқинлик қилишдек туюлади. Фуқароларнинг саломатлигига бефарқ бўлмаган ташкилотларнинг вакиллари айни тўй мавсумида тўсатдан исталган тўйхоналарнинг бирига кириб, ҳужжатларини тақдим этган ҳолда ошхона санитар ҳолати ва тайёрланаётган таомларнинг сифатини текшира олмайди, ўз хизмат вазифасини очиқлик ва шаффофлик мезонлари асосида олиб бора олмайди. Бу бўйича алоҳида тартиб бор ва фақат шу тартиб асосидагина иш тутилади. Яъни текширув ўтказишдан бир ҳафта, ўн кун аввал тадбиркор огоҳлантирилади, сўнг унга тегишли ошхонанинг санитар ҳолати текширилади. Қизиғи, тадбиркор текширувчилар келиши ҳақида хабардор бўлгач, айнан ўша вақтда ҳамма ёқни рисоладаги кўринишга келтириб қўйишга улгуради. Текширувчилар кетгач, аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилдими-йўқми, бу савол ҳам очиқ қолади.  

Айнан тўйдаги таомларни еб бирор фуқаро заҳарланса, овқатларнинг сифатига кафолат бера оладиган ёки етказилган зарарни қоплайдиган одам топилмай қолади. Вазиятдан эса узр сўраш орқали чиқиб кетилади холос. Бунинг оқибатида бугун жойларда нафақат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи бузилмоқда, балки уларнинг саломатлиги ҳам хавф остида қолмоқда. Аксарият тўйхона эгалари, яъни тадбиркорлар бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрмайди ёки тўйхона ошхонасининг белгиланган талаблар асосида юритилишини таъминлашга хафсала қилмайди.  

Савол туғилади: бугунги кунда тадбиркорларнинг ҳуқуқи истеъмолчилар ҳуқуқи ва саломатлигидан устун бўлиб қолмаяптими?! Хўш, юқоридаги каби камчиликларни бартараф этиш борасида жойларда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Айни ёз мавсумида  фуқаролар умумий овқатланиш жойларида  нималарга эътиборли бўлиши талаб этилади?  

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбари ўринбосари  Нурмат Отабековнинг маълумот беришича, умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган алоҳида санитария-гигиеник талаблар мавжуд бўлиб, шулар асосидаги эслатмалар жойлардаги овқатланиш нуқталарига ҳам тарқатилган.  

Унга кўра, баҳор-ёз мавсумларида республикада мавжуд эпидемиологик барқарорликни сақлаш, аҳоли ўртасида турли юқумли касалликларнинг тарқалиши, озиқ-овқат маҳсулотларидан ўткир заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича қуйидаги санитария гигиена талаблар ва қоидаларга риоя этилиши талаб этилади.  

Биринчидан, ресторан, тўйхона, умумий овқатланиш корхоналарида аҳоли истеъмоли учун таом тайёрлашда санитария гигиена ва технологик талабларга тўлиқ амал қилган ҳолда маҳсулотлар тайёрлашни таъминлаш;

Иккинчидан, сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни аҳоли истеъмоли учун ишлатмаслик тавсия этилади. Шу билан биргаликда, умумий овқатланиш корхоналарида овқатланиш зали, маҳсулотларга ишлов бериш, овқат тайёрлаш цехлари, мавжуд иш қуроллар ва идиш товоқларни ювиш хонаси, омборхона, маиший хизмат хоналари ва ҳожатхона бўлиши талаб этилади.  

Суҳбатни видео орқали кўришингиз мумкин.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/kRGekclXVjU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўйхоналарда меҳмонларнинг заҳарланмаслигига ким масъул? — Н.Отабеков (+видео)