Ўзбекистонда 2030 йилгача ёшларни олий таълимга қамраб олишни 50 фоизгача ошириш режалаштирилган. Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли, шунингдек, олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида белгилаб қўйилди.

Таъкидлаш лозимки, олий таълим муассасаларининг академик ва молиявий мустақиллигини таъминлаш олий таълим сифатини ошириш ва соғлом рақобат муҳитини яратишга имкон беради. Сабаби, таълим соҳаси жамиятда муҳокама қилинадиган энг долзарб масалалардан биридир. Бу соҳа, шубҳасиз, жамият ва давлат фаровонлигининг асоси ҳисобланади.

– Олий таълимда молиявий ва академик мустақилликнинг афзалликлари ниҳоятда кўп. Бу жараён олий таълим муассасаларига бир қатор енгилликлар яратиб бериш билан бирга, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ҳам катта қулайлик олиб келиши, ОТМ раҳбарияти томонидан таълимни оптималлаштириш орқали сифат даражасини ошириш, ўқитувчи ва талабалардан ўқув юкламасини камайтириш орқали фанларни яхши ўзлаштиришга йўл очиб беради, – дейди “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети таянч докторанти Дилмурод Акбаров. – Илм-фан, техника шиддат билан ривожланмоқда. Шундай экан, жаҳон майдонида ўз ўрнимизни топишимиз бугун тайёрлаётган мутахассислар илму салоҳияти ва тажрибасига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Дарҳақиқат, ҳар бир мамлакат тараққиёти, унинг гуллаб-яшнаши, энг аввало, жамиятда илм-фаннинг ривожига бевосита боғлиқ. Янги ғоялар, илмий кашфиётлар, инновацион ташаббуслар ва ноанъавий ёндашувлар давр талаби ҳисобланади. Фан ютуқлари нафақат ижтимоий ҳаётимизни, балки бутун цивилизация тақдирини белгилаб беради.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/ZNHCMF3E7Og" title="Сифатли олий таълим – тараққиёт гарови" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ўткир Алимов, Аброр Содиқов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли олий таълим – тараққиёт гарови (+видео)