Коррупцияга қарши курашиш агентлигидан маълум қилишларича, “Тошкентдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти буюртмачилигида “Юк ташиш хизмати кўрсатиш” юзасидан ўтказилган 500 миллион сўмлик давлат харидида қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, давлат харидида  иштирок этган икки талабгорнинг ҳужжатлари харид комиссияси раиси ва аъзолари фойдаланган қурилма орқали (IP-манзиллари бир хил) электрон платформага юкланган.    

Оқибатда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилган ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига ҳам йўл қўйилган.  

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.  

Агентлик тақдимномасига биноан “Тошкентонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилган харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
500 миллион сўмлик давлат харидида қонунчилик талаблари бузилган