24 июль куни Швейцария давлатида бўлиб ўтган нуфузли Халқаро кимё олимпиадасида ўқувчиларимиз юксак натижаларни - 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

90 га яқин давлатдан 350 нафарга яқин ўқувчи иштирок этган олимпиадада Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Азизбек Назаров ҳамда Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Маҳмудов олтин медаль, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шаҳзода Ҳакимова кумуш медаль ҳамда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Соҳибжон Дилмуродов бронза медалларини қўлга киритди.  

Бугун биз Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда бўлиб, ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозлари билан яқиндан суҳбатлашдик.  

Ўқувчиларининг ютуқларидан фахрланаётган устозларининг сўзларини тинглар эканмиз, ғолиб бўлган ўқувчилардаги ҳис-ҳаяжон ва оилавий хурсандчиликларни тасаввур қилиб кўрдик. Келинг энди ғолибларимиз таассуротлари билан ҳам яқиндан танишсак...

Батафсил:  

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олтин медаль олган ў қувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (165 млн. сўм), устози 450 баравари (148,5 млн. сўм) миқдорида, кумуш медаль учун ўқувчи 300 баравар (99 млн. сўм), устози 250 баравар (82,5 млн. сўм) ҳамда бронза медаль учун ўқувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (6 6 млн. сўм) , устози 150 баравар (49,5 млн. сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади. Бу эса давлатимиз томонидан илмли ёшларга берилаётган эътиборнинг юксак намунаси, десак муболаға бўлмайди.    

Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлишса лавозим маошига ҳар ой 150 фоизлик устама олиш имконияти ҳам яратилган.    

Ғолибларимиздан бири тўғри айтди, Ўзбекистонда халқаро танловларда ғолиб бўлиш учун барча имкониятлар яратилган. Ғолибларимизни илм йўлидаги яна бир улкан ғалаба билан муборакбод этиб, Ватанимиз байроғини илм билан янада баланд кўтаришларида омад тилаб қоламиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GYyLEvAwuHA" title="Ғолиблик сурури" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Д. Якубов ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблик сурури (+видео)