Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Кореяда таълим сафарида бўлиб қайтди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш доирасида жорий йилнинг 18-22-июль кунлари Корея Республикаси элчихонаси ҳузуридаги Корея Республикаси таълим маркази ҳамда Корея Республикаси Куонгбук шаҳар таълим бошқармаси ҳамкорлигида ўзаро тажриба алмашиш семинари ташкил этилди.  

Семинарда махсус таклиф асосида Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Фаррух Қурбонов бошчилигидаги делегация иштирок этди.  

– Семинар жараёнида хорижда корейс тили таълими, замонавий таълим ёндашуви, корейс тили педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тажриба алмашиш, бу борадаги янги вазифа ва мақсадлар юзасидан маърузалар, савол-жавоблар, Куонгбук шаҳар таълим бошқармасининг ушбу соҳага масъул вакиллари иштирокидаги ўзаро ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтди,  – дейди бошқарма бошлиғи Фаррух Қурбонов. –Бухоро вилояти умумтаълим мактабларида корейс тилини ўқитиш борасида ўзига хос тажриба ва бир қатор ютуқлар мавжуд. Айни пайтда Бухоро шаҳридаги 19- ва 42-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларида хорижий тил сифатида корейс тилини ўқитиш йўлга қўйилган. Ушбу таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган 7 нафар корейс тили фани ўқитувчиларининг 5 нафари халқаро даражадаги сертификатларга эга.  

2009 йилдан буён корейс тилига ихтисослаштирилган мактаб мақомида бўлган 19-ИДУМда таҳсил олаётган 1 минг 540 нафар ўқувчидан 318 нафари айни пайтда ихтисослаштирилган синфларда корейс тилини ўрганмоқда. Мактаб битирувчиларининг 4 нафари Корея давлатининг нуфузли университетларида, 2 нафари Кореянинг Тошкентдаги олийгоҳларида таҳсил олмоқда. Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ситорабону Абророва 2022 йилда Корея ўқув маркази томонидан МДҲ давлатлари ўртасида ташкил этилган “Нотиқлик танлови”да иштирок этиб, 1 –ўринни қўлга киритди.  

Жорий йилнинг апрел ойида Кореянинг Инчон шаҳридаги Ёнсе ўрта мактаби билан ўзаро таълим алмашинув ҳамкорлик шартномаси имзоланди ва ушбу шартномага асосан август ойида мактаб ўқувчилари иштирокида Корея давлатига таълим саёҳати уюштирилиши режалаштирилган.  

Бухоро шаҳридаги 42-умумтаълим мактаби ҳам 2020 йилдан корейс тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби мақомини олган. 2020-2021 ўқув йилида мактаб ўқувчиларининг 12 нафари ва ўқитувчиларнинг 5 нафари Корея таълим вазири томонидан имзолаган сертификатлар ҳамда совғалар, иқтидорли ўқувчилардан бир нафари фаол иштироки учун медал билан тақдирланди. Мактаб битирувчиларининг 2 нафари грант асосида Кореядаги нуфузли олийгоҳларда таълим олмоқда. Илғор тажрибага эга маҳоратли корейс тили ўқитувчилари эса икки йилдан буён “Энг яхши дарс ишланмаси” танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритмоқда.  

Қисқа муддат ичида эришилган бу каби салмоқли ютуқлари туфайли 42-ИДУМ Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Корея Республикаси Таълим Маркази томонидан “Корейс тилини ўқитиш бўйича намунали мактаб” деб топилди. Жорий йилнинг 16-17-май кунлари Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Бухорода корейс тилини ўқитилиши бўйича республика миқёсидаги семинар ташкил этилди. Тошкентдаги Корея таълим маркази директори Панг Жу Ман ва марказ вакиллари ҳар иккала мактаб фаолияти билан яқиндан танишди. Бу борадаги ҳамкорликни янада кучайтириш борасида келишиб олинди.  

Корея сафари жараёнида бошқарма бошлиғи шулар хусусида тўхталиб ўтди. Вилоят мактабларида ўқувчиларнинг корейс тилини ўрганишга бўлган қизиқиши кучли эканлиги, икки давлатнинг таълимдаги ҳамкорлиги бу қизиқишларни янада оширишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.  

Делегация аъзолари семинар доирасида Кореядаги бир қанча таълим марказлари, ўрта ва тадқиқот мактабларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.  

Семинар якунида яна бир қатор ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимдаги халқаро ҳамкорлик самаралари