Айтилишича, ҳозир ҳукумат раиси идораси сафарларни сентябрь ойига кўчириш бўйича музокара олиб боряпти.
Якшанба кунига ўтар кечаси Нетаньяху юрагига стимулятор ўрнатиш билан боғлиқ жарроҳлик амалиётини ўтказган. Энди у бир неча ҳафта давомида мутахассислар назорати остида бўлиши зарур. Бу маълумотни Бош вазир матбуот котиби Топаз Лук тасдиқлади.

“Ҳукумат раҳбари кузатув остида бўлиши талаб этилади, аввалдан режаланган ташрифлар бошқа муддатга кўчирилади”, дея унинг сўзларини келтирган “The Jerusalem Post”.
16 июль куни “Yediot Ahronot” газетаси 73 ёшли Нетаньяху “Tel HaShomer” касалхонаси “Sheba” госпитали кардиология бўлимига олиб борилган.
Режага кўра, у 27 июль куни Кипрга, 28 июлда Туркияга ташриф буюриши керак эди.
ЎзА