Хол – бу халқнинг оддий сўзидир. Тиббий нуқтаи назардан, бу невус деб аталади — терининг неоплазмаси. Баъзи холлар хавфлидир, чунки улар тери саратонига айланиши мумкин. Хол туғма ёки кейинчалик пайдо бўлади. Улар шикастланганда қон кетиши, яллиғланиш ва йиринглаш ҳам кузатилади.

Холлар инсон терисида меланин пигмент моддаси таъсири остида ҳосил бўлади, улар бу пигментни жуда кўп миқдорда ўз ичига олган ҳужайралардир. Болаларда хол кўпинча кичик ҳажмда кўринади. Йиллар ўтиши билан улар катталашади ва уларнинг сони кўпаяди.

Холларнинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлганлиги ҳақида кўплаб назариялар мавжуд. Биринчидан, бу ирсият, ортиб бораётган қуёш изоляцияси, зарарли муҳит, кимёвий таъсирлар ва албатта, иммунитетнинг пасайиши. Ушбу омиллар холларнинг шаклланишига ёрдам беради, аммо уларни олдиндан аниқламайди.

Ҳамма хол ҳам хавф туғдирмайди. Қуйида хавфли ўзгаришларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам берадиган бир нечта оддий қоидалар ва холни кўрик пайтида нималарга эътибор бериш кераклигини санаб ўтсак:  

1. Асимметрия. Холнинг бир ярми- иккинчи ярмидан кескин фарқ қилса бундай хол (ёки доғ) ёмон сифатли бўлиши мумкин.

2. Аниқ чегаралар. Хол қирраларининг нотекислиги меланома белгиси ҳисобланади.

3. Ранги. Холнинг ранги ортиқча тўқ бўлганда ҳам шифокорга учрашиш сўралади.  

4. Ўлчами. Агар холнинг диаметри қалам диаметридан катта бўлса, албатта шифокорга учрашиш лозим. Айтиб ўтиш керак, меланомалар ўлчами унданда кичик бўлиши мумкин.

5. Ўзгаришлар. Агар холнинг ўлчами, ранги ёки шакли ўзгариб қолса шифокорга кўрсатиш керак.

Меланомани иложи борича эрта аниқлаш жуда муҳим. Хавфли холларни аниқлаш учун ўз-ўзини кўрикдан ўтказиш ҳам фойда беради. Холлар ҳақида мутахассис фикрини эшитсак:

Батафсил:  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kh_PhAxbcj8" title="Танамиздаги &quot;холлар&quot; хавфли бўлиши мумкин" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Д. Якубов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танамиздаги "холлар" хавфли бўлиши мумкин (+видео)