Президентимизнинг 2023 йил 2 майдаги тегишли қарорига асосан Наманган вилоятининг Поп туманида “Tepelen Group Holding Limited” компанияси томонидан қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда.
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов мазкур ҳудудда амалга оширилаётган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши билан масъуллар ҳамроҳлигида иш жараёнидаги эътиборга молик ва муҳим масалалар юзасидан суҳбатлашди. Бугунги кунда, Энергетика вазирлиги ва инвестор ўртасида ер ижара шартномаси расмийлаштирилган. Ҳозирда, дастлабки босқичда 250 гектар ер майдонлари 9 лотда ер ишларига лойиҳа тайёрланган бўлиб, жараёнда 300 нафардан ортиқ ишчи ва 63 техника қурилиш ишларига жалб қилинган.
Эътиборли томони шундаки, умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур йирик қуёш фотоэлектр станцияси қурилиб, ишга тушиши натижасида 1 500 янги иш ўрни яратилади. Қайд этиш жоиз, муқобил энергия манбаларини жорий этишга қаратилган бундай кенг кўламли лойиҳалар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам татбиқ этилади.
[gallery-12876]
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.